1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Набий алайҳиссаломнинг муборак сўзлари

15:51 / 25.12.2023 1685 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соғлик чоғларида: «Ҳеч бир набий жаннатдаги ўз ўрнини кўрмай туриб, ихтиёрига қўйилмай туриб, зинҳор қабз қилинмаган», дер эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига (ўша ҳолат) келгач, бошлари сонимда турганда у зот бир муддат ҳушларидан кетдилар. Сўнгра кўзларини очиб шифтга тикилдилар ва: «Аллоҳим! Рафиқи Аълога», дедилар. Шунда «У зот бизни ихтиёр қилмаётирлар», дедим ва соғлик вақтларида зикр қилган гапларининг нималигини билдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлаган охирги сўз: «Аллоҳим! Рафиқи Аълога» дейиш бўлди».
Муслим ривоят қилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон масжидга боришга одатланган кишини кўрсангизлар, унинг иймонли давоми...

3041 09:25 / 24.03.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо қатъий давоми...

3292 09:00 / 12.04.2021
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам елкамдан ушлаб, .Бу дунёда худди ғариб ё бир йўловчидек бўлгин, дедилар,.Ибн давоми...

2721 08:05 / 29.07.2018
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ азза ва жалла .Албатта, умматинг .Бу нима, бу нима, дейишда давом эта давоми...

12866 19:47 / 10.05.2017