1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 72-оят

09:00 / 23.09.2017 2902 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир жонни ўлдириб қўйиб, у ҳақда ихтилофга тушганингизни эсланг. Аллоҳ сиз беркитган нарсани чиқарувчидир. Бақара 72. 

Ҳа, Бану Исроил ўз ичидан бир одамни ўлдириб, айбни бир-бирига ағдариб, босди-босди қилиб, қотилликни беркитиб юбормоқчи бўлган эди. Жиноятчи қавм ишни ўз қаричи билан ўлчаган эди. Улар устиларида ҳар бир нарсани билувчи, ҳар бир нарсага қодир – Алийму Қодир сифатига эга бўлган Зот – Аллоҳ таоло турганидан ғофил эдилар. Мана, энди Ул Зот Бану Исроилга айбларини юзларига солиб, бўлиб ўтган ишларни улар инкор қила олмайдиган тарзда айтиб бермоқда. Аллоҳ таоло уларга хитоб қилиб:

«Бир жонни ўлдириб қўйиб, у ҳақда ихтилофга тушганингизни эсланг», – демоқда.

Яъни «Сизлар бир одамни ўлдириб қўйдингиз. Сўнгра «Уни сен ўлдирдинг, мен ўлдирганим йўқ» қабилида иш тутиб, қотилни яширмоқчи, азобдан сақлаб қолмоқчи бўлдингиз. Лекин

«Аллоҳ сиз беркитган нарсани чиқарувчидир».

Яъни «Аллоҳ сиз беркитиб, биров билмасин, деб уринган ҳар бир нарсани юзага чиқарувчи, ошкор қилувчидир. Жумладан, ушбу қотилликни содир этган шахсни ҳам. Сиз ўзаро ихтилоф қилиб, тан олмай, беркитиб юбормоқчи бўлсангиз-да, барибир Аллоҳ қотил ким эканини юзага чиқарувчидир».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У «Албатта, У Зот «У минилмаган, ер ҳайдаш, экин суғоришда ишлатилмаган, айблардан саломат, чипори йўқ сигир», деяпти», деди. Улар «Ана энди ҳақни келтирдинг», давоми...

3665 09:00 / 22.09.2017
Ичган қасамларингиз сабабли яхшилик қилиш, тақво қилиш ва одамлар орасини ислоҳ этишингизга Аллоҳни тўсиқ қилманг. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир. Бақара давоми...

3138 09:05 / 03.03.2018
Қачон унга .Аллоҳдан қўрққин,, ndash дейилса, кибру ҳавоси уни гуноҳга етаклар. Жаҳаннам унга етарлидир. У қандай ҳам ёмон ётоқ Бақара 206. У мунофиққа ваъзнасиҳат давоми...

2974 16:05 / 13.02.2018
Аллоҳ ва фаришталар уларга сояли булутларда келишига ҳамда ишнинг тугатилишига мунтазир бўлиб турибдилар, холос. Ва барча ишлар Аллоҳгагина қайтарилур. Бақара 210. давоми...

3093 16:20 / 17.02.2018