1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Мавлид ан-Набавий

16:00 / 30.11.2017 4784 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Муслим Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душанба куни рўза тутишлари сўралганида у зот: «У шундай кундирки, унда туғилдим ва унда пайғамбар қилиб юборилдим», деб марҳамат қилдилар».

Ушбу ҳадиси шарифдаги  ذاك يوم калимаси икки нарсага далолат қилади: биринчиси – у зотнинг туғилган кунлари исмига, у ҳам бўлса, ҳар ҳафта такрорланадиган душанба куни; иккинчиси – ҳар йил у кишининг туғилган кунларига тўғри келадиган 12-рабиъул аввал кунига.

Энди бу борада уламоларнинг айтган сўзларига келсак, Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ «Ҳуснул мақсад фи амалил мавлид» китобларида шундай дейдилар: «Менга рабиъул аввалда Мавлидун Набавий қилиш ҳақида савол тушди: унинг ҳукми нима, шариатда қандай, у мақталганми ёки қораланган, уни қилган одам савоб оладими-йўқми? Жавобим шундай: мавлидда инсонлар тўпланиб, Қуръон тиловат қилишса ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари бошланишидаги хабарларни ривоят этишса ва у кишининг таваллуд топишларидаги бўлган башоратлари зикрини келтиришса, сўнг бир дастурхон ёзиб, ундан еб ва бундан зиёда килмасдан туриб кетишса, бу – бидъати ҳасанадирки, уни қилган одам савоб олади. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаш, хурсандчиликни кўрсатиш ва у зотнинг муборак таваллудлари билан қувониш бўлгани учун шундай».

Шайхул Ислом Ибн Ҳажар мавлид қилиш ҳақида сўралганларида шундай дедилар: «Мавлид амалларининг асли бидъатдир. Бу аввалги уч асрда солиҳи салафлардан нақл қилинмаган. Лекин бу бидъат шунга қарамасдан жуда ҳам гўзал амаллар ва уларнинг зиддини ўз ичига олган. Кимки мазкур амаллар ичидан гўзалларини қидириб, унинг зиддидан узоқда бўлса, бу бидъати ҳасана бўлади. Менга ушбу бидъати ҳасана Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган аслдан келиб чиқаётгани зоҳир бўлди. У ҳам бўлса, Имом Муслим ва Имом Бухорийларнинг ривоятларида Набий алайҳиссалом Мадинага келдилар. Яҳудийларнинг Мусо ва Бани Исроил Фиръавн фитнасидан қутилган кунларини нишонлаб ашуро рўзасини тутаётганларини кўрдилар ва «Мусога сизлардан кўра биз яқинроқмиз», деб шу кунда рўза тутишни буюрдилар. Бу ҳадисдан Аллоҳга муайян бир кунда берган неъматининг ёки даф қилган азобининг шукрини қилиш ва ҳар йили ана шу кунда бу шукрни қайтаришлик келиб чиқади».

Имом ас-Саҳовий дейдилар: «Мавлид Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан уч аср ўтиб бошланди. Буни Ислом умматининг барчаси нишонлади ва ҳамма уламолар Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилиш, садақалар бериш ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўқиш билан қабул қилишди. Абу Шааъмматил Мақдисий ўзларининг «Боъис ала инкорил бидаъи вал ҳаводис» номли китобларида мавлидни нишонлаш гўзал амаллардан деб ҳисобладилар».

Нажмуддин Саттиев

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
128Энди кўнгил берганида, қолдиларку ўксиб яна,Ўйлайдилар бу дунёда, қолдиммикан ёлғиз яна,Йўқ Аслида Парвардигор, сабр дарсин ўтар яна,Суянчиқлар барисини, саккиз давоми...

3238 10:00 / 29.11.2017
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш давоми...

1304 15:20 / 22.10.2021
Мавлид тарихига кичик назарОйлар ичида Робиъул аввал ойи ўзига хос шараф ва қадрқимматга эга. Чунки, унда бутун оламларга раҳмат тариқасида юборилган сўнгги давоми...

4624 14:12 / 27.03.2017
Уламоларнинг таъкидлашича, Пайғамбаримиз алайҳиcсалом бошқа пайғамбарларга нисбатан ўнта фазилатга эга бўлганлар.1. Бошқа расуллар ва набийлар бу дунёни тарк давоми...

4301 17:41 / 25.11.2017
Аудиолар

120734 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42295 14:35 / 11.08.2021