1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Шомга сафарлари ва роҳиб Буҳайронинг башорати

15:53 / 30.11.2017 3598 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

137

Буюк ишлар кутарди, кўп башорат бўлганди,

Ўшал вақти ушбу Зот , ўн иккига тўлганди,

Ташлаб кетса сафардан, ранглари ҳам сўлганди,

Ўсмирликдан қадрини, билдириб қўйди АЛЛОҲ.

138

Абу Толиб бош бўлиб қиларди, шомга сафар,

Бул сафардан набира, топганди тонгда хабар,

Қол деб бобоси айтар, етмасин сенга хатар,

Шомга сафар қилмоқни, битиб қўйганди АЛЛОҲ.

139

Ёш набира йиғларди, юрак эзар аҳволда,

-Эй бобожон! Мен ёлғиз, ташлаб кетманг бу ҳолда,

Қалбим қаро кетсангиз, қолмайин аро йўлда,

Боболарин қалбига , меҳр солганди АЛЛОҲ.

140

-Укамдан мерос болам, кетмасман сени ташлаб,

Юрак бағрим эзмагин,қўймасман қалбинг ғашлаб,

Ўзим бошман карвонга, борарман Шомга бошлаб,

Бул сафарни Азалдан, башорат қилган АЛЛОҲ.

141

Карвон йўлга чиқганда, ажиб холат бўлганди,

Сарбон сезмас бу холни, лек Буҳайро билганди,

Насронийдан бу роҳиб, узоқлардан кўрганди,

Бу хабарни Инжилда,айтиб қўйганди АЛЛОҲ.

142

Карвон келар узоқдан , Бусро томон оҳиста,

Бу кунни кутар кўпдан, диллари бўлиб ҳаста,

Роҳиб қарабуларни, таниболди бир пасда,

Карвон узра булутни, суздириб қўйди АЛЛОҲ.

143

Илгари ҳам кўп ўтган, ушбу йўлдан араблар,

Бу карвонни улуғлаб, Буҳайро ҳам шарафлар,

Вақти келди нур чиқди, нурли Макка тарафлар,

Сақлай деса балодан , сабаб берарди АЛЛОҲ.

144

Карвон ўтар илгари, асло қўймасди боқиб,

Фурсат келди кутарди, кўзларга ҳижрон ёқиб,

Ушбу сафар келганда, пешвоз чиқдику роҳиб,

Бу роҳибни шу жойда, ушлаб турганди АЛЛОҲ.

145

Маккадан келган шайхлар, билмасди кимга хамроҳ,

Ғайбдан йўқда хабари, билганда бўлмас гумроҳ,

Яҳудларнинг олими, роҳибдек эмас, шумроҳ,

Ҳар бир ишни қилмоқни , ирода қилган АЛЛОҲ.

146

Карвон  келиб  сояга,  битта-битта жойланди,

Инжилда айтган сифат, кўриб роса ўйланди,

Роҳибкўнгли охири, ёш болага бойланди,

Муҳри Нубувват ила, билдириб қўйди АЛЛОҲ.

147

Роҳиб ўтар саралаб, одамларни оралаб,

Роҳман элчисин излаб, сифатларни қоралаб,

Дийдор вақти келгунча, дилни қилди поралаб,

Ҳар бир ишни вақтида, шошмай қиларди АЛЛОҲ.

148

Кечиб барча роҳатдан, маскан қиб чўлларидан,

Роҳиб ўқиб Инжилни, кўз узмас йўлларидан,

Келиб тутди соғиниб, Муборак қўлларидан,

Бу роҳибни Исломга, қалқон қилганди АЛЛОҲ.

149

Бу оламнинг саййиди, номлари бўлса Аҳмад,

Бу Роҳманнинг Росули, ёғдирар ерга раҳмат,

Тезроқ қайтинг Маккага, етмасин сизга заҳмат,

Буҳайронинг тилидан, ҳукм чиқарган АЛЛОҲ.

150

Маккадан келган шайхлар , бу сўзга хайрон бўлиб,

Роҳибдан изоҳ сўрар, дилга ҳаяжон тўлиб,

-Қайдан биларсан буни, ўзинг бир чўлда туриб,

Улар билмас роҳибга, илҳом берарди АЛЛОҲ.

151

-Мен кузатдим сизларни, келдингиз давон ошиб,

Тошу дарахт таъзимни, қиларди сизга шошиб,

Зиёд бўлди кўрганда, иймоним қалбга тошиб,

Тафаккур қилсанг тақвонг, зиёд қиларди АЛЛОҲ.

152

Барча сифат мукаммал, Инжилда бор ишорат,

Гапларим эртак эмас, Руҳуллоҳдан башорат,

Фақат инсонлар эмас, оламда бор ҳашорат,

Жами махлуқ лаҳзада, Ҳукмида ушлар АЛЛОҲ.

153

Ёлвораман сизларга, бормангиз Рум тамонга,

Асранг   ушбу  йигитни ,  йўлиқмасин    ёмонга,

Зиён бермай авайланг, келажакда замонга,

Соғ-саломат ўсмоқга, кафил бўлганди АЛЛОҲ.

154

Тангрим гувоҳ гапим рост, яҳудийлар айнийди,

Кўрган захот бул Зотни, сифатлардан танийди,

Ҳасад қилиб ўлдирар, бормасангиз қанийди,

Чин юракдан даъватга, далда бўларди АЛЛОҲ.

155

Рум тамондан келарди, етти киши ўшал вақт,

Пешвоз чиқди уларга, роҳиб ўзи қилиб жаҳд,

Нийятларин билай мен, яхши бўлса олай аҳд,

Яхши Зотни ёмонга, хор қилиб қўймас АЛЛОҲ.

156

-Йўл бўлсин эй йигитлар, бизда қандай хожат бор,

Яхши мехмон бўлсангиз, бизда сизга рохат бор,

Нийятлар  бўлса  эгри , бизга  Ҳақдан  ножат бор,

Душман юз макр қилса, тадбир қиларди АЛЛОҲ.

157

-Анав Набий қиларкан, бу ойда Шомга сафар,

Сизга бир карвон  келди, етганди бизга хабар,

Бизлар уни ўлдирсак, бўларди катта зафар,

Қалби кўрга дунёни, жаннат қилганди АЛЛОҲ.

158

     -Биларман сизлар ишчи, нодонни қўл остида,

Сизлар излаб келган Зот, Парвардигор дўстида,

Бу кунгача соғ омон, нуқсон етмай ўстида,

Ким ҳам зиён берарди, назорат қилса АЛЛОҲ.

159

Роҳибни бу сўзлари, аскарларни  лол қилди,

Кўнгли юмшаб даъватга, хато қилганин билди,

Яширмоқга бу сирни, роҳибга байъат қилди,

Бу ишларни бўлмоқни, ирода қилган АЛЛОҲ.

160

Тангрим ўнглар ҳар сафар, ишларнинг бароридан,

Қуройш аҳли ишонди, роҳибнинг қароридан,

Эгам огоҳ замоннинг, барча сир асроридан,

Шундай қилиб сафардан, ортга қайтарди АЛЛОҲ.

161

Сўнгги тадбирин қаранг, хотимаси гўзалдир,

Душманларга хор қилмас, бу тақдири Азалдир,

Умид ёзган бу сийрат, қалбдан чиққан ғазалдир,

Навмид бўлмас Умид ҳам, шафоатин бер АЛЛОҲ.


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби     

                   Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маҳалли қиёмда кузатиладиган хатолар1. Маҳалли қиёмда туришни таъаббудий, диний амр деган тушунчага олиб келиш. Бу энг хатарли иш, энг ёмон бидъатдир. Бунинг давоми...

911 14:00 / 27.10.2021
168Ул замонда араблар , тутган дини бутпараст,Ҳар хил бузуқ одатлар, одоблари жуда паст,Хиёнатлар авжида,юрардиларфақат маст,Маст бўлса ҳам бу элга, фурсат берганди давоми...

3721 13:47 / 08.12.2017
209Шундай қилиб ҳалоскор , бўлдилар жуда безор,Қайга боқса хиёнат, қалблариолди озор,Ўғри, каззоб,золимга, тўлиб тошгандибозор,Вайрон қилмай бу элни, сабр қиларди давоми...

4679 11:08 / 15.12.2017
Ҳар йили мавлиди шариф маросими юртимиз масжидларида кенг миқёсда нишонлаб келинади. Бу йил ҳам ушбу анъанага мувофиқ, эртага, 22 сентябрь куни .Шайх Муҳаммад давоми...

1016 22:25 / 21.09.2023
Аудиолар

121706 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43149 14:35 / 11.08.2021