1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Бу кундан кейин отангга ғам, азият йўқдир

09:25 / 13.11.2017 2869 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (ўлим талвасасидаги оғриқлари) кучайганида, Фотима розияллоҳу анҳо: «Вой, отамни азият чулғаяпти», дедилар. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу кундан кейин отангга ғам, азият йўқдир”, дедилар. Қачонки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида, Фотима розияллоҳу анҳо: “Эй отажон! Парвардигор чақириғига лаббай, дедингиз. Эй отажон! Фирдавс жаннати борар жойингиздир. Эй отажон! Жаброил алайҳиссаломга сизнинг ўлимингиз хабарини берурмиз”, дедилар. У зот дафн қилинганларидан кейин Фотима розияллоҳу анҳо: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам устиларидан тупроқ сочиб ҳам нафсларингиз хушнуд бўлаверди-я”, дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .5785. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Етти нарса келишидан олдин яхши амалларни давоми...

2027 07:37 / 20.10.2018
Итбон ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБу киши Бадр ғазотида иштирок этган саҳобалардан эди..Бану Солимда қавмимга намоз ўқиб берар эдим. Мен билан давоми...

2854 09:00 / 23.05.2018
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кирсам, у зот иситмалаб ётган эканлар. Мен .Эй Аллоҳнинг расули, сиз давоми...

2775 17:10 / 23.11.2017
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким бомдод ва аср намозларини адо этса, жаннатга киради,, дедилар.Муттафақун алайҳ.

2912 09:05 / 14.03.2018