1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 88-оят

08:20 / 14.10.2017 2976 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва: «Қалбимиз ғилофланган», – дейишар. Йўқ, ундай эмас, куфрлари сабабли Аллоҳ уларни лаънатлаган. Бас, озгинагина иймон келтирурлар. Бақара 88. 

Яҳудийлар Исломга даъват қилинганларида:

«Қалбимиз ғилофланган», яъни унга даъват кирмайди, янги даъватчини қабул қилмайди», – деб айтишар эди. Аллоҳ таоло ушбу оятда уларнинг бу гаплари ёлғон эканини фош этиб, ҳақиқатни баён қилмоқда. Ҳақиқат нима? Ҳақиқат шулки:

«...куфрлари сабабли Аллоҳ уларни лаънатлаган».

Яъни улар аввалдан куфр келтириб, иймондан қочиб юрганлари учун Аллоҳ уларни лаънатлаб, раҳматидан қувиб, ҳидоят неъматидан маҳрум этган. Шу сабабдан улар иймонга кела олмайдилар. Агар мабодо келсалар ҳам,

«Бас, озгинагина иймон келтирурлар».

Қуръони Каримнинг ушбу жумласи мўъжиза бўлиб чиқди. Ҳали-ҳануз яҳудийлар юқоридаги қуръоний сифатлашга мос бўлиб турибдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Машриқу мағриб Аллоҳникидир, қаёққа юзлансангиз, Аллоҳнинг юзи ўша ерда. Албатта, Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир. Бақара 115. Бутун ер юзи, мағрибу машриқ давоми...

6166 08:40 / 12.11.2017
.Намл, 3. Намозни тўкис адо этадиган, закотни берадиган ва охиратга аниқ ишонадиганларга.Демак, бенамозлар ёки намозни чала ўқийдиганлар Қуръони Каримдан ҳидоят давоми...

3920 15:46 / 15.06.2017
Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни .ўликлар, деманг. Балки улар тирикдирлар, лекин сиз сезмассиз. Бақара 154.Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганлар одамлар кўзида гўё давоми...

4377 09:05 / 21.12.2017
Албатта, осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳники эканини ва сизларга Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқлигини билмадингми Бақара 107..Насх, сўзи давоми...

3429 09:00 / 03.11.2017