1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 224-оят

09:05 / 03.03.2018 3145 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ичган қасамларингиз сабабли яхшилик қилиш, тақво қилиш ва одамлар орасини ислоҳ этишингизга Аллоҳни тўсиқ қилманг. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир. Бақара 224.

Ушбу оятнинг тафсирида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва бошқа азизлар:

«Қасамингни яхшилик қилишингга тўсиқ қилма, қасамингнинг каффоротини бергин-да, яхшилик қилавер», – деганлар.

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким қасам ичса ва қасам ичган нарсасидан яхшироқ ишни кўрса, қасамига каффорот бериб, яхши ишни қилаверсин», – деганлар.

Баъзилар «Фалон ишни қилмайман», – деб қасам ичиб қўяди. Кейин «Бу савобли ишни нимага қилмаяпсан?» – дейилса, «Қасам ичганман», – деб баҳона қилади. Бу оятда мана шу масалага ойдинлик киритиляпти.

Аслини олганда, қасам ичиш яхши иш эмас. Жиддий, ўзини билган одам керак ишни қасам ичмай ҳам қилаверади. Мабодо қасам ичиш лозим бўлиб қолса ҳам, бу қасам яхшилик амалга ошиши учун бўлиши керак. Аммо Аллоҳ таоло номи ила қасам ичишни яхшилик, тақво ва одамлар орасини ислоҳ қилишдек эзгуликларга тўсиқ этиб олиш мутлақо дуруст эмас. Мусулмонларнинг Исломга тўлиқ киришлари жараёнида жоҳилиятдан мерос бўлиб қолган шунга ўхшаш ишларни тўғри йўлга солишга ҳам эътибор берилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. Бу эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир. Уларни маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир. давоми...

4019 09:00 / 14.03.2018
Эсла, вақтики, Иброҳим билан Исмоил Байтнинг пойдеворларини кўтараётиб, дедилар .Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сен Ўзинг ўта эшитувчисан ва ўта билувчисан. Бақара 127.

4781 16:55 / 24.11.2017
Саноқли кунларда. Сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида фидя ndash бир мискин таоми бордир. Ким давоми...

2395 09:25 / 22.01.2018
Ёки Расулингиздан, бундан аввал Мусодан сўралганидек, савол сўрамоқчимисиз Ким иймонни куфрга алмаштирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашибди. Бақара 108. Маълумки, давоми...

3152 08:20 / 04.11.2017