1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 68-оят

09:00 / 19.09.2017 3046 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улар: «Биз учун Роббингга дуо қил, унинг қандай эканини бизга баён қилиб берсин», – дедилар. У: «Албатта, У Зот: «У – қари ҳам, ёш ҳам бўлмаган, ўшанинг ўртасидаги сигир», – деяпти. Бас, ўзингизга буюрилган нарсани бажаринг», – деди. Бақара 68. 

Бану Исроил яна беодоблик қилди: «Роббимиз», демай,

«…Роббингга дуо қил…»  дедилар. Шу биланоқ Аллоҳга эътиқодлари йўқлигини намойиш қилдилар:

«Улар: «Биз учун Роббингга дуо қил, унинг қандай эканини бизга баён қилиб берсин», – дедилар».

Шу услуб билан сўйилиши лозим бўлган сигирнинг сифати қандай бўлиши кераклигини сўрашди. Мусо алайҳиссалом одоб билан яна Аллоҳнинг сўзини уларга етказдилар:

«У Зот: «У – қари ҳам, ёш ҳам бўлмаган, ўшанинг ўртасидаги сигир», – деяпти», – дедилар. Ҳамда мураббий сифатида уларга «Энди бошқа нарсаларни сўраб ўтирманглар», дегандек қилиб:

«Бас, ўзингизга буюрилган нарсани бажаринг», – дедилар.

Бану Исроил бошида индамай, хоҳлаган сигирини сўйса бўларди. Савол бериб, ўзига қийин қилиб олди. Чунки энди ўрта ёш сигирни топиш керак бўлди. Бошқаси қабул бўлмайди. Шундан ибрат олиб, ўз пайғамбарларининг иккинчи насиҳатларига амал қилиб, айтилган сигирни топиб сўйса, масала ҳал эди, аммо Бану Исроил яна яҳудийлигига борди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2 2. .Ушбу Китобда ҳеч шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир,.Яъни .Қуръони карим шундай Китобки, унинг ҳақлигига ҳеч шакшубҳа йўқ. Унда ҳамма нарса очиқойдин, давоми...

2986 21:39 / 19.04.2017
Ва .Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатни маскан тут. Унда хоҳлаган жойингизда бемалол енглар ва мана бу дарахтга яқинлашмангларки, у ҳолда золимлардан бўлиб давоми...

3104 09:10 / 16.08.2017
Сўнгра, шундан кейин ҳам қалбларингиз қаттиқ бўлди, улар тошдек ёки унданда қаттиқ. Ҳолбуки, тошларнинг ичида ундан анҳорлар отилиб чиқадигани бор. Ва уларнинг давоми...

3561 15:43 / 25.09.2017
Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни .ўликлар, деманг. Балки улар тирикдирлар, лекин сиз сезмассиз. Бақара 154.Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганлар одамлар кўзида гўё давоми...

4368 09:05 / 21.12.2017