1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Умматимнинг барчаси жаннатга кирар...

10:00 / 19.08.2017 3245 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, бош тортганларгина кирмас», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?» дейишди.

«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссалом мусулмон одамнинг жаннатга кириши унинг у зотга итоат қилишига боғлиқ эканини таъкидламоқдалар.

«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, лекин бош тортганларигина кирмас».

Яъни «Умматимнинг киришдан бош тортганлардан бошқаси жаннатга киради», демоқдалар. Бундан ажабланган саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади? Жаннатга киришдан бош тортган одам ҳам бўладими?» дейишди. Бу саволга жавобан у зот:

«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар.

Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатдан бош тортиш жаннатга киришдан бош тортишга баробардир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш у зотнинг Суннатларини маҳкам тутиш билан бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилмаган одам эса у зотга осий бўлади. Демак, хулоса аниқ:

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига итоат қилган киши жаннатни топади!

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига осийлик қилган киши дўзахни топади!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кучли мўмин Аллоҳга кучсиз мўминдан яхши ва маҳбуброқдир. Ҳар бирларида давоми...

2760 23:10 / 31.01.2018
. ,. . 80. Абу Қатода Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракъат давоми...

1387 09:32 / 21.10.2019
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ .Шаввол ойида никоҳ тўйини ўтказиш яхши саналган ишдир,, дедилар. .Саҳиҳи Муслим, шарҳидан. Изоҳ Имом Муслим, Термизий ва бошқалар Оиша давоми...

849 17:08 / 23 апрель
. ,. . Абу Жуҳайм Абдуллоҳ ибн Ҳорис Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар намоз ўқувчининг олдидан давоми...

1287 09:35 / 27.10.2019