1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Уларнинг белбоғларидан ушлаб...

10:20 / 18.08.2017 2661 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Албатта, мен ва менинг умматимнинг мисоли худди олов ёқиб ўтирган одам ҳамда унга (оловга) келиб тушаётган ҳайвон ва капалакларга ўхшайди. Мен сизнинг белбоғингиздан тутиб турувчиман, сиз эса ўзингизни оловга урасиз», дедилар». 

Икки ҳадисни икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадиси шарифларида у зотнинг Суннатларини маҳкам ушлашга ишора борлиги учун ушбу бобда келтирилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари билан умматлари орасидаги муносабатлар ҳаётдан олинган мисол билан тушунтириб берилмоқда.

Қоронғи кеча. Бир одам олов ёқиб ўтирибди. Турли ҳашарот ва капалаклар келиб, ўзини оловга уриб ҳалок бўлмоқда. Олов ёнидаги одамнинг ҳайвон ва капалакларни оловдан тинмай ҳайдашига қарамай, улар ўзларини оловга уриб, куйиб кетмоқда. Улар ўзларидан олдинги шерикларининг ҳалок бўлаётганини кўриб-билиб туриб ҳам яна ўзларини ҳалокатга урадилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўша турли жонзот ва капалакларни оловдан қайтараётган одамга ўхшаб, кишиларни дўзах оловидан, унга тушишга сабаб бўладиган ишлардан қайтарадилар. Уларнинг белбоғларидан ушлаб, оловдан нари тортишга ҳаракат қиладилар. Одамлар эса капалакларга ўхшаб у кишига қаршилик кўрсатиб, ўзларини оловга ураверадилар. У зот Рафиқул Аълога риҳлат қилганларидан сўнг бу ишни Суннатлари қилади. Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилса, дўзах оловидан сақланиб қолади, акс ҳолда ўзини оловга урган капалакдек ҳалок бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳим, Муҳаммад алайҳиссалом оилалари ризқини ҳаёт кечирадиган даражада давоми...

3163 06:10 / 27.08.2018
. ,. .6741. Абу Саид Абдураҳмон ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга.Эй Абдураҳмон давоми...

1604 09:20 / 17.02.2019
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кимга муҳтожлик етса, у ўша муҳтожлигини одамларга арз қилса, у кишидан давоми...

2834 06:00 / 21.09.2018
. ,. . ., .63010. Абу Умома алБоҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳақ бўла туриб жанжални тарк давоми...

3363 10:12 / 12.12.2018