1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазондаги камчилигимиз

17:41 / 14.06.2017 3860 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазоннинг аввалида ибодатларга ҳимматимиз баланд бўлади. Таровеҳнинг илк кунларида масжидларни тўлдириб юборамиз. Лекин Рамазон ўтиб борар экан, ибодатларда сустлашиб борамиз. Айниқса, рамазоннинг ярми ўтиб, масжидларда хатмлар тугар экан, жамоат ҳам камайиб кетади. Ҳатто хатмни тугатгач, рамазоннинг қолган кунларида ифторликларда бемалол ўтириб, масжидга бормай ҳам қўяверамиз. Бу ишимиз нотўғридир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазон охирлаб борар экан, ибодатга янада жиддийроқ киришар эдилар. Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Қачон (охирги) ўн кунлик кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам изорларини маҳкам боғлаб*, кечани бедор ўтказар ва аҳлларини уйғотар эдилар”. Имом Бухорий ривоят қилган.

* “Изорларини маҳкам боғлаб” сўзидан – ибодатга астойдил бел боғлаганлари ёки аёлларидан четланганлари тушунилади.

Югуриш мусобақаларида марра кўриниши биланоқ спортчилар жон-жаҳди билан чопа бошлайди. Футбол ёки баскетбол ўйинларида ҳам бирор натижа кўрсатиш илинжида, айниқса, охирги дақиқаларда ўйинчилар шиддат билан ўйнашади.

Охират ютуғини қўлга киритиш учун ундан-да қаттиқроқ ҳаракат қилишимиз лозим бўлади. Рамазон охирлаб бормоқда. Охирги амаллар ўта аҳамиятли ва эътиборли ҳисобланади. Рамазон ойининг энг афзал кечалари охирги ўн кунларининг кечаларидир. Демак, маррага оз қолди. Агар нафсимиз бу кечаларда бўшашиб, дангасаликка йўл қўядиган бўлса, биз унга: “Эй нафсим! балки бу Рамазон сен учун охирги рамазондир”, деб айтайлик!

“Мусобақа қилувчилар мана шу  (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!” (Мутоффифийн сураси, 26-оят).


Қудратуллоҳ Сидиқметов




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўза дуруст бўлиши учун уч хил шарт топилиши лозим.Биринчи шарт ndash зиммага лозим бўлиш шартлари.Бу шартлар тўрттадир1. Ислом. Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз давоми...

9554 17:44 / 23.05.2017
Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида айтганидек, рўза уммати Муҳаммадияга аввал ўтган умматлардан ўрнак ўлароқ фарз қилинган. Оятдаги .сиздан аввалгиларга фарз давоми...

4158 16:55 / 27.05.2017
Рўзанинг турлари тўрттадирЛозим рўза.Лозим рўза иккига фарз ва вожибга бўлинади.Фарз рўза. У ҳам иккига тайин қилинган ва тайин қилинмаган фарз рўзага давоми...

10680 17:30 / 23.05.2017
Сифатли турини юклаш

4240 10:42 / 31.05.2017