1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазонда қоим бўлишнинг фазли

16:10 / 14.06.2017 3234 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазонда қоим бўлиш – бу ойнинг кечаларини Аллоҳга ибодат билан ўтказишдир. Кечанинг аввали ёки охирини бедор бўлиб ўтказишнинг фарқи йўқ. Кечанинг охирини намоз ва дуо билан ўтказиш афзалдир, чунки бу илоҳий тажаллий зоҳир бўладиган, неъматлар ато этиладиган вақтдир. Мўмин-мусулмонлар ана шу пайтда Аллоҳ таолога ибодат қилиши ҳамда Аллоҳ азза ва жалланинг даргоҳидан ажру савоб умид қилиши, кимдир «фалончи кечалари ибодатда қоим экан» дейиши учун қилмаслиги керак. Киши тунги ибодатларини бошқалардан қанчалик сир тутса, шунча яхши, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.

 

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазон ҳақида: «Ким унда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деганларини эшитдим».

 

Масжидда жамоат билан таровеҳ намозларига қатнашиш яхшидир, чунки бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир. Умар розияллоҳу анҳу одамларни таровеҳ учун битта имомнинг ортига жамлаганлари у кишининг ўзларидан келиб чиқиб киритган янгиликлари, ўйлаб топган бидъатлари эмас, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан таълим олган амалларидир.

 

Имом Бухорий Урвадан ривоят қилади:

«Оиша розияллоҳу анҳо шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни кечаси ярим тунда чиқиб, масжидда намоз ўқидилар. Бир неча киши у зотнинг намозларига эргашиб намоз ўқиди. Тонг отгач, одамлар (бу ҳақда) гапиришди. Натижада (эртасига) бундан ҳам кўпчилик тўпланиб, у зот билан бирга намоз ўқиди. Тонг отгач, одамлар (бу ҳақда) яна гапиришди. Учинчи кеча масжид аҳли ниҳоятда кўпайиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб, намоз ўқидилар. Ҳамма у зотнинг намозларига эргашиб намоз ўқиди. Тўртинчи кечада масжид одамларни сиғдира олмай қолди (бироқ у зот чиқмадилар). Ниҳоят, у зот бомдод намозига чиқдилар. Бомдодни ўқиб бўлгач, одамларга юзландилар, шаҳодат келтирдилар, сўнгра: «Аммо баъд. Мен сизларнинг бу ердалигингизни билдим. Лекин (бу намоз) сизларга фарз бўлиб қолиб, сўнг ундан ожиз қолишингиздан қўрқдим», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида ҳолат шундай эди».

 

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ «Таҳажжуд боби»да келтирганидек, бу воқеа Рамазонда бўлган эди.


Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар».

Ибн Шиҳоб айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида иш ана шундай эди. Кейин Абу Бакрнинг халифалигида ҳам, Умарнинг дастлабки халифалик даврида ҳам иш ўшандай бўлди».

 

Ибн Шиҳобдан, у Урва ибн Зубайрдан, у Абдурраҳмон ибн Абдулқорийдан ривоят қилади:

«Бир кеча Рамазонда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан бирга масжидга чиқдим. Қарасак, одамлар тарқоқ, гуруҳ-гуруҳ: кимдир ёлғиз ўзи намоз ўқияпти, кимдир намоз ўқияпти, бир гуруҳ одам унинг намозига эргашиб намоз ўқияпти. Шунда Умар: «Менимча, агар буларни битта қорининг ортидан жамласам, ниҳоятда гўзал бўлар эди», деди. Сўнгра азм қилиб, уларни Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг ортига жамлади. 

Бошқа бир кечаси яна у билан масжидга чиқдим. Ҳамма ўша қорининг намозига эргашиб намоз ўқир эди. Умар: «Қандай яхши бидъат бўлди! Улар ухлайдиган пайт (ибодат учун) тунда қоим бўладиган пайтларидан афзалдир», деди. У кечанинг охирини назарда тутган эди. Одамлар эса унинг аввалида қоим бўлишар эди».

 

Изоҳ: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу «Бу қандай яхши бидъат!» деганда «бидъат» сўзини луғавий маънода, яъни «янгилик», «аввал бўлмаган иш» мазмунида ишлатган. «Улар ухлаётган пайт улар тунги ибодат қилаётган пайтдан афзалдир» деган жумланинг маъноси шуки, ўша пайтда одамлар таровеҳни кечанинг аввалги қисмида ўқиб, кечанинг иккинчи қисмида уйга кириб, дам олишар эди. Аслида эса тунги ибодат кечанинг охирги қисмида бўлгани афзал. Шу нуқтаи назардан, Умар розияллоҳу анҳу улар намоз ўқиётган вақт – кечанинг аввалги қисмидан кўра, улар ухлаётган вақт – кечанинг охирги қисми тунги ибодат учун афзал, савоби кўпроқ эканини таъкидламоқда («Олтин силсила»).

 

Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Моҳи Рамазон, сени бошимизга соябон деб улуғлаймиз. Чиндан ҳам сен бу дунёмиз учун ҳам, у дунёмиз учун ҳам, соябонсан. Биз мўминмусулмонлар ўттиз кун давомида давоми...

3137 12:51 / 12.06.2017
Ёғсиз гўшт, сут маҳсулотлари, шунингдек, сабзавотлар ва меваларни кўпроқ танаввул қилишингиз тавсия этилади. Саҳарлик чоғида меъёрда овқатланинг, ортиқча давоми...

5890 17:05 / 09.06.2017
Закот Исломнинг беш устунларидан биридир. Унинг муҳимлилик даражасини Қуръони Каримда закот намоз билан бирга келганидан ҳам билишимиз мумкин.Намозни тўкис адо давоми...

7164 17:41 / 15.06.2017
Рамазон аксарият учун ўзининг маънавий аҳамиятини йўқотиб, ибодат ўрнига шунчаки жисмоний машқ кўринишини олган. Баъзилар атрофдагилар рўза тутганлари учунгини давоми...

7367 11:54 / 02.06.2017