1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Закот

Даромад келтирадиган нарсалар закоти

05:00 / 14.01.2017 2991 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мол-мулклар ичида ўзидан закот олинмайдиган, лекин эгасига даромад келтириб турадиганлари бор. Ҳозирда баъзи кишилар кўплаб бинолар қуриб, ижарага қўядилар ва фойда оладилар. Шунингдек, маркаблар, турли ижарага қўйиладиган нарсалардан ҳам фойда олинади.

Маълумки, бинолар, маркаблар ва бошқа нарсалар тижорат учун бўлмаса, улардан закот олинмайди. Улардан тушадиган фойда-даромадлардан закот берилиши ёки берилмаслиги ҳақида уламолар икки хил фикр айтганлар. Баъзилар закот берилмайди, десалар ҳам, кўпчилик закот берилади, дейди.
Иморат, завод, фабрика, маркаб каби даромад келтирадиган нарсаларнинг фойдасидан закот берилади, деган уламолар қуйидаги далилларни келтирадилар:
1. Аллоҳ таоло Қуръонда: «Уларнинг молларида маълум ҳақ бор», деган.
Бошқа оятда: «Уларнинг молларидан садақа ол», деган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Молларингизнинг закотини адо этинг», деганлар.
Мана шу даромад ва фойдалар ҳам мол ҳисобланади.
2. Закоти бериладиган мол ўсувчи бўлиши керак, дейилган. Бу моллар ҳам ўсувчи ҳисобланади.
3. Закот молни поклаш учун дейилган. Бу моллар ҳам покланишга муҳтож. Шунингдек, закотнинг бошқа шартлари ҳам иморат, маркаб, завод ва бошқа даромад келтирадиган нарсаларнинг фойдасида бор. Шунинг учун улардан закот олинади. Закот олишдан олдин кетган барча харажатлар, жумладан, иморатнинг эскириши туфайли нархи тушиши ҳам чиқариб ташланиб, соф фойдадан закот ажратилади.

Касб орқали топилган мол закоти

Касб қилиб топилган моллардан ҳам шартлари тўлиқ бўлгандан кейин икки ярим фоизи закотга чиқарилади. Шунингдек, биржалардан ва улушчиликдан ҳақ сифатида сотиб олинган қимматли қоғозлардан ҳам закот чиқарилади.
Ҳар бир мусулмон одам ҳалол йўл билан мол топиши зарур бўлганидек, топган молидан тўғри йўл билан закот бериши фарздир. Бунинг учун закот илмини ўрганиш керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Эй, иймон келтирганлар, касб қилган нарсаларингизнинг покларидан инфоқ қилинглар,, деган Бақара 267. Мужоҳид .Ушбу оят тижорат ҳақида тушган,, деган.Шарҳ давоми...

2769 05:00 / 14.01.2017
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Аббос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан закотни вақти келишидан олдин бериш ҳақида сўради. Бас, у зот унга бундай давоми...

4391 05:00 / 16.01.2017
Умуман нақд пулдан қандоқ қилиб Закот чиқарилади Шартлари қандайНақд пулдан Закот чиқариш фарз бўлиши учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши керак1. Пул давоми...

3347 05:00 / 14.01.2017
Қуйида закотга доир замонавий муаммолар бўйича илмий анжуманларнинг фатволаридан намуналар келтириб ўтамиз.1. .Ҳаром мол, ndashэгалик қилиш ёки фойдаланиш шариатда давоми...

4178 12:47 / 12.06.2018