1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Закот

Закотни эрта бериш ва бошқа томонга олиб бориш

05:00 / 16.01.2017 4381 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Аббос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан закотни вақти келишидан олдин бериш ҳақида сўради. Бас, у зот унга бундай қилишга рухсат бердилар». 

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. 

Бошқа бир ривоятда:

 «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Умарга: 



«Биз Аббоснинг бу йилги закотини ўтган йили олган эдик», деганлар». 

Бухорийнинг ривоятида: 

«Одамлар у(закот)ни ийддан бир-икки кун олдин берар эдилар», дейилган.


Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Аббос розияллоҳу анҳуга закот бериш вақти келмасдан аввал беришга рухсат этилганидан закотни вақтидан аввал бериш жоизлиги билинади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Умарга айтган гапларидан, эҳтиёж тушиб қолгани учун Аббос ибн Абдулмутталлиб розияллоҳу анҳунинг икки йиллик закотларини бир йилда олганлари тушунилади. Демак, бундай қилиш ҳам жоиз экан.

Имом Бухорийнинг ривоятларида сўз фитр садақаси ҳақида кетмоқда. Фитр садақасини ҳайитдан олдин бериш жоиз экани фитр садақаси ҳақидаги бобда айтиб ўтилди.


Амирлардан бири Имрон ибн ҳусайнни садақа олгани юборди. У қайтиб келганида амир унга: 

«Мол қани?» деди. Имрон:
«Мени мол учун юборган эдингми?! Биз уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида қаердан олсак, ўша ердан олдик. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида қаерга қўйсак, ўша ерга қўйдик», деди
». 

Абу Довуд ва Саъид ибн Мансур саҳиҳ санад билан ривоят қилишган.

Шарҳ: Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида закот қайси юртдан тўпланса, ўша ернинг закотга ҳақдорларига тарқатиб берилган. Улуғ саҳобий Имрон ибн ҳусайн розияллоҳу анҳу ҳам шундай қилганлар.


 Абу ҳилол ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Сиздан кейин закотдан бўлган битта улоқни ёки қўйни, деб қатл қилинишимга оз қолди», деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар у муҳожирларнинг фақирларига берилмаганда, уни олмас эдим», дедилар
». 

Насаий ривоят қилган.

Шарҳ: Афтидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жойдан закотга тушган қўй-эчкилардан бир қисмини  Мадинаи мунавварага олиб келганлар. У зот жўнаб кетганларидан кейин аҳоли ўртасида жанжал чиққан ва улар вакил бўлган кишига жаҳл билан таҳдид ҳам солишган. У эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб кўнгилсиз воқеани айтиб берган. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унга айтган гапларидан маълум бўлмоқдаки, аслида закотни тўпланган жойида тарқатган маъқул. Аммо у жойдан кўра муҳтожроқ жой бўлса, амрнинг бошқа томонга олиб боришга ҳақи бор.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Албатта, садақалар Аллоҳ томонидан фарз ўлароқ фақирларга, мискинларга, узакот ишида ишлайдиганларга, қалблари улфат қилинадиганларга, қулларни давоми...

3073 03:09 / 04 апрель
Закот молга фарз бўладими ёки мол эгасининг зиммасигами Ҳанафий мазҳабида .Молга фарз бўлади,, дейилган. Моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларида .Молнинг давоми...

3426 16:26 / 06.06.2018
Савол Тилла, кумушдан бошқа қимматбаҳо тошлардан ҳам закот чиқариладимиЖавоб Бундай тошлар тижорат мақсадида олинган бўлмаса, улардан закот берилмайди. Тилла давоми...

2352 18:12 / 22.11.2018
Нима учун Қуръони Каримда Закот сўзи ўттиз мартадан ортиқ келган бўлса, шундан йигирма еттитасида намоз билан бирга зикр қилинганНима учун Пайғамбаримиз давоми...

3670 05:00 / 14.01.2017