1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қачонки, бирортангиз Исломини чиройли қилса

20:37 / 17.05.2017 3021 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки, бирортангиз Исломини чиройли қилса, унинг қилган ҳар бир яхши амали ўн мислидан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзилади. Қилган ҳар бир ёмон амали эса ўз мислича ёзилади», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: 

«Фақат Аллоҳ уни кечиб юборса (ёзилмайди)», дейилган.

Икки шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида биз умматларини мухлис мусулмон бўлишга тарғиб қилмоқдалар. Чунки ўта мухлис мусулмон бўлмай туриб, ҳеч ким ўз Исломини чиройли қила олмайди. Ўтган ҳадисларнинг бирида киши Исломининг чиройли бўлиши ичдан ҳам, устдан ҳам Исломнинг ҳамма талабларига жавоб бера оладиган бўлиши билан амалга ошишини ўрганган эдик.

Инсон ўз Исломини чиройли қилганда эса катта ва улкан мукофотга сазовор бўлар экан. Бу мукофот эса икки томонлама бўлади:

1. Унинг қилган ҳар бир яхши амали ўн баробардан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзилар экан.

2. Унинг қилган ҳар бир ёмон амали ўз мислича, кўпайтирилмасдан ёзилар ёки Аллоҳ хоҳласа, кечириб юборилар экан. Бу эса албатта, мўмин банданинг олий даражаларга эришишидан далолат беради.

Бу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар очиқ-ойдин кўриниб турибди. Фақат Исломимизни чиройли қилишга уринишимиз қолди, холос.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ азза ва жалла .Солиҳ бандаларимга кўз кўрмаган, қулоқ давоми...

1570 08:18 / 29.08.2019
Абу Фирос Рабийъа ибн Каъб алАсламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари ҳамда аҳли суффалардан давоми...

3050 08:10 / 06.02.2018
. ,. .6697. Абу Ҳунайда Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиСалама ибн Язид алЖаъфий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1672 09:49 / 22.01.2019
. ,. .5844. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада қабрлар олдидан ўтатуриб унга юзларини давоми...

2041 06:58 / 26.10.2018