1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Балки бундан бошқа нарса ҳам сўрарсан?

08:10 / 06.02.2018 3052 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Фирос Рабийъа ибн Каъб ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

(Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари ҳамда аҳли суффалардан эдилар.)

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тунни ўтказиб, у зотнинг таҳорат ва бошқа эҳтиёжларига сув тутардим. Бир куни у зот: «Мендан (хизматинг эвазига бирор нарса) сўра?» дедилар. Мен: «Сиз билан жаннатда ҳамроҳ бўлсам», дедим. «Балки бундан бошқа нарса ҳам сўрарсан?» дедилар. Мен: «Ўшанинг ўзини сўрайман», дедим. У зот: «Ундоқ бўлса, саждани кўпайтириш билан ўзингга мени ёрдамчи қил», дедилар (яъни, сендан намоз, мендан дуо бўлиб турса, иншааллоҳ, мақсадингга етишасан)».

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдик, шу пайт оппоқ кийимли, давоми...

3204 08:15 / 21.12.2017
. ,. .26. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Эй Абу Саъид Ким Аллоҳни ndash Робб, Исломни ndash дин, давоми...

3499 07:12 / 17.04.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бири иккинчисини ўлдирган икки кишининг ҳолига Аллоҳ таоло кулади. давоми...

3019 08:00 / 09.11.2017
Муҳаммад ибн Сирийн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Эсимда, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари билан давоми...

2571 06:10 / 29.08.2018