1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Тилла ва кумуш

20:32 / 13.05.2017 5049 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассаламу алайкум! «Мўминнинг меърожи» китобининг 25-бетида «ТИЛЛА ВА КУМУШ ИДИШДА ОВҚАТ ЕЙИШ ҲАРОМ» ёзувини ўқидим. Шуни кенгроқ шарҳлаб бера олсизларми? Кичик, оятлар ёзилган кумуш  идишларда ҳам сув ичиб бўлмайдими?

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Ва алайкум ассалом! Тилла буюмларнинг эркаклар учун ҳаром қилиниши

Суннатда тилла буюмлар истеъмоли эркаклар учун ҳаром қилинган. Кўпгина ҳадисларда бу ҳукм ўз аксини топган.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Аллоҳнинг Набийси ипакни олиб, ўнг қўллари билан тутдилар, тиллани олиб, чап қўллари билан тутдилар, сўнгра “Албатта, мана бу иккиси менинг умматимнинг эркаклари учун ҳаромдир”, дедилар.
Хузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“… Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тилла ва кумуш идишларда ичманглар. Ипак ва дебож (майинлиги ипакники каби бўлмаган шойи мато)ни кийманглар. Чунки, ўшалар бу дунёда уларга, охиратда сизларга”, деганлар”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг қўлида тилла узукни кўриб қолиб, уни чиқариб олиб, отиб юбордилар ва:
“Сизлардан бирингиз дўзахнинг чўғини олиб қўлига ўрнаштириб олади-я”, дедилар (Муслим ривояти).
Ҳадисдаги тилла узук тақиб олган кишига бу каби қаттиқ таъсир қиладиган услуб билан муомала қилиниши, тилла эркаклар учун ҳаром қилинганлигининг яққол далилидир.
Тилладан узук тақиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирган саҳобий Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳуга ҳам: “Сенга нима бўлди? Дўзах аҳлининг тақинчоғини тақибсан”, деганлар.
Бир ривоятда эса: “Ким тилла ва кумуш идишдан ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур”, дейилган.
Барча фиқҳ китобларининг “кароҳият” бобида ҳам тилла буюм ва тақинчоқларнинг эркаклар учун ҳаромлиги баён қилинган.
Шуни таъкидлаш жоизки тилла тақинчоқлар эркаклар учун ҳаром қилинган бўлса ҳам, аёллар учун ҳаром қилинмаган. Чунки, аёл зоти табиатан зеб-зийнатга мойил қилиб яратилган. Нима учун тилла буюм ва безаклар эркаклар учун ҳарому, аёлларга жоиз эканини келаси сатрларда билиб оламиз, ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам.

http://savollar.islom.uz/savol/42455

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Азиз устозлар, опам турмушга чиққанига 1 йилдан ўтди. Энди ҳомиладор бўлган эди УЗИ апаратига тушган экан бола ногирон, туғмаслик керак тушириб давоми...

2625 08:08 / 04.01.2019
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, мен Душанба ва Пайшанба кунлари қолдирилган рўзамни деб ният қилиб рўза тутиб келияпман. Кўп холларда мени таомланиш учун давоми...

4252 06:10 / 19.09.2018
СаволАссалому алайкум Махр ҳақида топиб ўқидим раҳмат. Лeкин шуларни ўқиш жараёнида Қалин пули бидъатrdquo дeйилган жавобга рўбарў кeлдим. Бунинг сабаби нима Шу давоми...

10255 09:05 / 14.09.2017
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ийд Ал Фитр муборак Масжидга бомдодга кириб бориб, фитр садақасини бириш ниятимиз бўлсада, йўлакда турган қутини давоми...

3005 16:30 / 24.12.2017