1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Набий алайҳиссалом ҳидларининг хушбўйлиги

20:00 / 28.04.2017 3053 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидларидан кўра хушбўйроқ нарсани: анбарни ҳам, мискни ҳам ва бошқа нарсани ҳидлаган эмасман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра юмшоқроқ нарсани: дебожни ҳам, ипакни ҳам ва бошқа нарсани ҳам ушлаган эмасман».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидлари дунёдаги барча нарсадан хушбўй бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юмшоқликлари дунёдаги барча нарсадан юмшоқ бўлган.


Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаво исиган пайтда Батҳога чиқдилар ва тоҳарат қилиб, намоз ўқидилар. Сўнгра одамлар туриб, у зотнинг қўлларини ушлаб юзларига сурта бошладилар. Мен ҳам у зотнинг қўлларини тутиб юзимга босдим. Қўллари муздан ҳам совуқ ва ҳидлари мискдан хушбўй эди».

Бухорий ривоят қилган.


Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Пешин намозини ўқидим. Сўнгра у зот аҳлларига чиқдилар. Мен ҳам бирга чиқдим. Ул зотни болачалар қаршилаб чиқишди. Бас, у зот бирма-бир уларнинг юзларини силай бошладилар. Менинг ҳам юзимни силадилар. Қўлларида совуқликни ва атторнинг халтасидан чиқарганда қўлида бўладиган хушбўйликни топдим».


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникига кириб кундузги уйқуга ётдилар. Ул зот терлай бошладилар. Шунда онам бир идиш олиб келиб, терни қўли билан сидириб, унга тўплай бошлади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб:

«Эй Умму Сулайм, нима қилмоқдасан?» – дедилар. 

«Бу сизнинг терингиз. Биз уни ўз хушбўйимизга қўшамиз. У энг яхши хушбўйдир»,–деди».

Иккисини Муслим ривоят қилган. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатларига чиққан эдилар, ортларидан бордим. Одатда у зот ортларига қарамас давоми...

4380 15:00 / 09.08.2019
575. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичдилар ва ундан оғизларини чайқадилар ҳамда .Унинг мойи бор,, давоми...

3502 17:30 / 22.10.2021
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача бўлган сув билан ғусл қилар эдилар ва бир мудд давоми...

3286 11:35 / 13.10.2019
276. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бири обид, бошқаси олим икки киши зикр қилинди. Шунда Расулуллоҳ давоми...

1066 19:00 / 15.09.2023