1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

ГУЛИСТОНЛИК ҚОРИ

15:35 / 28.04.2017 2872 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунимизга назар ташлайдиган бўлсак, ажиб воқеаларга гувоҳ бўламиз. Яқинда ана шундай ибратли ходисалардан бири Гулистон шаҳрида рўй берди. Гулистонлик биродаримиз томонидан ҳикоя қилиб берилган воқеа барчамиз учун бирдек тегишлидир.

"Инсонлар Аллоҳ таъолонинг неъматларига шукр қилишдан маҳрум бўлиб боришмоқда, - деб ҳикоясини бошлайди биродаримиз.- Биз бугунги кунда тинмасдан дунё ҳақида ўйлаяпмиз-у, охират қайғусидан маҳрум бўлиб бормоқдамиз. Яқинда бир маъракага бордим. Ўзим Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло каломини тўлиқ ёд олганим боис, унинг ўқилишини, тавжид-қоидаларини қаттиқ ҳурмат қиламан. Кимдир бир харфни бўлса ҳам нотўғри талаффуз қилса, жонимни узиб олишгандек бўлади. Ўша маъракага кўпгина олимликка даъво қилгувчилар келишди, қуръон ўқишди. Аммо нимагадир барчаси тажвид масаласида хато қилишарди. Берилиб ўқишарди-ю, қоидага бўсунишмасди. Кўзга кўринган кишиларнинг бу қадар аламли хатоларга йўл қўйишлари мени қаттиқ ранжитиб турганида, қайдандир бу атрофда яшамайдиган кўзи ожиз бир киши кириб келди. 

Унга тиловат навбати берилганида, шу қадар чиройли ва ёқимли ўқидики қуръонни, кўзимдан ёш чиқиб кетди. Юзлаб кўзи очиқлар ичида қуръонни тўғри ўқиётган одамни бориб қучоқлаб олгиларим келди. Лекин... имконият бўлмади. 

Бу воқеа менга қаттиқ таъсир қилди. Икки кундан кейин бир масжидга кирдим ва беихтиёр ҳалиги кўзи ожиз кишига кўзим тушди. Қуръон оятларини ўзгача бир ҳурмат ила ўқиган зот олдига бордим ва салом бердим. Саломимга алик олганимдан сўнг аста сўрадим: 

- Кечирасиз, бу ерлик эмассиз-а?

- Йўқ, мен фалон жойдан келдим. Танишимнинг уйида мусибат бўлиб қолибди.

- Икки кун олдин ўша сиз айтган маъракага мен ҳам боргандим, - деб сўрашга киришдим. - Жуда кўпчилик қуръон тиловат қилди, бироқ жуда ҳам нотўғри талаффуз билан. Лекин сизнинг қироатингиз менга жуда ёқди. Тажвидни жойига қўйиб ўқидингиз.

Айни мана шу гапдан сўнг, қаршимда турган кўзи ожиз инсоннинг ҳолати ўзгарди. Ҳаддан ташқарии жаҳли чиқиб кетди ва шундай бир сўзларни айтдики, ҳалигача бу сўзлардан хайратдаман.

- Нималар деяпсиз, мен нимага нотўғри ўқийин. Ахир, менда иккита Мусҳаф бор. Қуръоним бўла туриб, мен хато ўқийинми? Сиз мени ҳафа қилдингиз.

Уйимда қуръон йўқ деб ўйлайсизми? Мени ҳафа қилдингиз!!!

У ушбу иборани жуда кўп қайтарди. Уйимда қуръоним бор, иккита мусҳафим бор, деб такрорлайверди. Йиғлаб юбордим. Чунки кўзи ожиз одам кўзи очиқлар билан бир чақАлик иши бўлмай, ўзида қуръони карим борлигини тинмасдан таъкидларди. Аммо мени қийнаган нарса шу бўлдики, қайси кўзи очиқлар фахр билан, ғурур билан: "Менда Қуръон бор, қандай қилиб мен нотўғри ўқишим керак?" дея олади. Фасубҳаналлоҳ!

Ўша маърака яна кўз олдимга келди. Ошни ейиш учун саф-саф бўлиб келаётган юзлаб кўзи очиқлар... Бечораларки, уларнинг қалби бутунлай юмуқ эди.

Қуръонни тўғри тиловат қила олмаётган бечоралар, деб ҳайқиргим келди. Ана шу бир тўда ичида отнинг пешонасидаги қашқа сингари ажралиб келаётган кўзи ожиз қорига бир назар солинг. У манмансираган тўда ичида билинар билинмас, уларнинг айримларига туртиниб-суртиниб келаётганига қарамай, уйидаги қуръони билан фахрлана оладиган даражада қалби очиқ зот эди. Мен уни энди ҳеч қачон ёдимдан чиқара олмайман."Ҳикоя шу ерга келганда тугайди. Албатта, ушбу воқеага ҳеч қандай изоҳ шарт эмас. Кўз очиқ дегани, бўлди, иш битди, дегани эмас. Бу кўз неъматидан ҳам унумли фойдаланайлик.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизнинг кўзга кўринган имомларидан бири томонидан ҳикоя қилиб берилган қуйидаги воқеа мени жуда таъсирлантирган эди. Бу воқеа қори акамизнинг айтиб давоми...

3156 15:40 / 28.04.2017
Абу Бакр ибн Айёш шундай ривоят қилади Куфада бир киши бор эди. Тирикчилик қилишга жуда қийналиб қолди. Ризқ топиш мақсадида иш излаб сафар қилди ва касб қилиб, уч давоми...

2538 15:09 / 28.04.2017
Бир аёл жориясига бир дирҳам бериб, Ма, бу пулга ҳолвайтар олиб келrdquo деб буюрди. Бир оздан кейин жория келиб Эй бегойим, бир дирҳам увол бўлдиrdquo деди. Саййидаси давоми...

2183 15:04 / 28.04.2017
Машҳур қўшиқчилардан бири томонидан ҳикоя қилиб берилган бир воқеани эътиборингизга ҳавола қиламиз. Тошкент шаҳрининг кўзга кўринган масканларидан бири давоми...

2420 15:40 / 28.04.2017