1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Бу синглим тун бўйи ибодат қилади

15:12 / 28.04.2017 2194 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салафлардан бирлари айтадилар: “Бир куни Яман кўчаларининг бирида кетаётсам, йўл устида турли байтлар ила Роббини улуғлаётган бир болани олдидан чиқиб қолдим. У шундай дер эди: 

Роббим осмондаги Подшоҳдир, 

У менинг фахрим, ифтихоримдир. 

У қадри буюк, бемисл Зотдир,  

У  ҳеч кимга яширин, махфий эмасдир. 

Кейин унга яқинлашиб, салом бердим. У айтди: “Сиз то устингиздаги менинг ҳаққимни адо этмагунингизча, саломингизга алик олмайман”. “Ҳаққинг нима?” деб сўрадим. У: “Мен Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатларини маҳкам ушлаган боламан. Ҳар куни бир-икки мил йўл босиб, меҳмон қидириб юраман. Меҳмон топсам, кейин у билан бирга овқатланаман. Тополмасам, бир ўзим овқат емайман” деб жавоб берди. Мен унинг меҳмони бўлишга рози бўлдим. Шунда у менинг саломимга алик олди ва мени етаклаб бир чодирнинг олдига бошлаб борди. 

Чодирга етганимиздан сўнг у баланд овозда “Ҳой, сингилжоним!” деб чақирди. Чодир ичидан бир қиз “Лаббай, акажон” деб жавоб берди. Ҳалиги бола синглисига: “Тур, бу меҳмонимизга ул-бул тайёрла” деди. Шунда синглиси: “Бироз кутиб туринг, бизга бу меҳмонни юборган Мавлойимга шукр айтиб олайин” деди-да, туриб, икки ракаат шукр намози ўқиди. 

Қиз намоз ўқиб бўлгач, бола мени чодирга олиб кириб, ўтқизди. Кейин қўлига пичоқ ва сўйиш учун урғочи эчки боласини олиб чиқиб кетди. 

 Ўтирган пайтимда ҳалиги қизнинг гўзал юзларига назар солдим. Гоҳ-гоҳида кўзим унга тушиб қолар эди. Тўсатдан қиз менинг қараётганимни пайқади ва менга: “Кўзингизни тийинг! Ясриб соҳиби (Пайғамбар алайҳиссалом)нинг “Албатта, икки кўзнинг зиноси қарашдир” деганларини эшитмаганмисиз?! Бу билан мен сизни койимоқчи эмасман, балки, бу ишни қайта такрорламаслигингиз учун одоб бериш юзасидан айтяпман” деди. 

Кеч тушгач, мен билан бола иккимиз чодир ташқарисида, қиз эса чодир ичида тунади. Мен тун бўйи гўзал ва мулойим овозда ўқилаётган Қуръон қироатини эшитиб ётдим. Тонг отгач, ҳалиги болага: “Бу кимнинг овози?” деб сўрадим. У: “Бу синглимнинг овози. У туни билан ухламасдан тонггача ибодат қилиб чиқади” деди. Мен: “Бу ишга ундан кўра сен ҳақли эмасмисан?! Сен йигит кишисан, у эса қиз бола” дедим. Шунда бола табассум қилди ва “Эй меҳмон, синглим Аллоҳнинг фазли ила мана шундай бахтга эришган” деб жавоб берди”.  


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Алқама ибн Лабид ўз ўғлига шундай насиҳат қилди Эй ўғлим, агар одамларнинг суҳбатини соғинсанг, суҳбатлашганингда сени безайдиган, хато қилсанг ўнглаб қўядиган, давоми...

2008 15:14 / 28.04.2017
Бугунги куннинг сўзи... Ўтмиш саҳифаларида сарғайган ҳикоятлар, ривоятлар ва эртаклар баъзиларга эриш туюлиши мумкин. Моддийликка ружъу қўйилган даврдан давоми...

6230 15:41 / 28.04.2017
Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар. Зарийат18 Ояти каримада истиғфор айтишга саҳар вақтини хослаб қўйилганининг ҳикмати бор. Чунки саҳар вақтида дуо ижобат давоми...

2179 14:51 / 28.04.2017
Ўтган асрнинг аввалги йилларида яшаб ўтган Шайх Шомил рус истилосига қарши 25 йил шиддатли кураш олиб борди. Босқинчиларнинг сонсаноқсиз сараланган қўшинларини давоми...

3721 15:43 / 28.04.2017