1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

ДАХШАТЛИ ХОТИМА

15:41 / 28.04.2017 6221 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги куннинг сўзи... Ўтмиш саҳифаларида сарғайган ҳикоятлар, ривоятлар ва эртаклар баъзиларга эриш туюлиши мумкин. Моддийликка ружъу қўйилган даврдан яқин-яқинда қутулганимиз боис, баъзи масалаларда фақат кўзимиз кўриб турган нарсаларга эътибор қаратишга ўрганганмиз. Шунинг учун, кўнглимга бугуннинг сўзи келаверади. Бугун бизнинг ҳаётимиз ўрнак, ибрат бўлишга ҳикоятлардан йироқми? Йўқ, аксинча, анча яқин. Фақат тийран нигоҳла боқмоқ лозим. Машҳур ғарб ёзувчиси Даниэль Дефо ўзининг "Робинзон Крузонинг саргузаштлари" асарида қаҳрамонининг тилидан шундай дейди: "Ҳолат – инсонни ихтирочига айлантиради!"

Ёзувчининг фикрига қўшимча қилиб айтиш мумкинки, ҳолат инсонга ақидавий масалаларда ҳам яхшигина дарс бўлади. Инсон бирор бир мусибатни бошидан ўтказсагина, ана шу мусибат ҳақида айтилган ҳадис ёки оятнинг асл мағзини чақиб кўради. Биз шу боис ҳам ҳам ақидага, ҳам ҳозирги кунга алоқадор воқеани ҳикоя қилиб бермоқчимиз. Бизга ушбу воқеани алам билан ҳикоя қилиб беришгани учун ҳам, омонатни етказчоқчимиз, холос. 

...Тошкент вилоятининг Бекобод тумани. 23 ёшли бир йигитнинг жанозасига тумонат одам тўпланган. Пешин намози ўқиб бўлингач, масжид имоми бу йигитнинг қандай бўлганлиги ҳақида сўради. Ҳамма бирваракайига "яхши одам эди", дейишди. "Яхши одам" эканлигига гувоҳ берганлар сафларни текислаб жаноза намозига тайёрлана бошлашди. Аммо шу пайтда масжид ташқарисидан бир масиҳий (христиан) роҳиб кўринди. У шоша-пиша, бир нарсасини йўқотган инсондек югуриб келди:- Бу йигитга жаноза ўқиб бўлмайди, чунки у... христианликни қабул қилган. Ҳамма бир зум нима бўлаётганлигини идрок қила олмади. Ушбу карахтликдан биринчи бўлиб имом чиқди ва роҳибга қарата деди: - Сиз нотўғри маълумот олган кўринасиз. Бу ерда мусулмон йигитига жаноза ўқилмоқда.

- Йўқ, мен адашмадим, бу йигит ҳақида яхши биламан. У олти ойдан бери менда дарс олмоқда. - Қанақасига, ахир у ҳақда мусулмонлар яхши гувоҳлик беришди-ку... Роҳиб шунда ушбу туманлик икки ўспирин йигитини чақирди. Улар масжид ичкарисига кириб, қазо қилган йигит ҳақиқатан ҳам ярим йил олдин христианликни ихтиёри билан қабул қилганлигини тасдиқлашди. Жаноза намозини ўқишга ҳозирланган жамоат сергак тортди.

- Бўлмаган гап, биз уни жума, ҳайит намозига келганлигини кўрганмиз.

- Мусулмонларнинг тўй-маракаларида ҳам қатнашганига гувоҳмиз. Ғала ғовур бошланди. Имом шунда ақлли иш қилди. Ҳалиги йигитларни жиддий сўроққа тутди. Маййит олти ой муқаддам ҳақиқатан ҳам христианлик динини қабул қилганлиги тасдиқланди. Жаноза ўқишга масъул шахс жамоатга қарата шундай деди: 

- Бу йигитга жаноза ўқилмайди. У - мусулмон эмас! Ота уввос солди: "Сендақа фарзандим йўқ, олиб кетларинг буни, ўлиги ҳам, тириги ҳам керак эмас менга!" Маййит устига лаънат ўқиётган отанинг аҳволини ортиқча таърифлаб бўлмайди. Ушбу ҳолатни кузатишдан уялган жамоат тарқала бошлади. Ҳеч ким ҳеч кимга гапирмасди. Ҳамма карахт аҳволга тушганди. Шу пайтгача одамлар "фалончи христиан бўлибди", "уйига хоч осиб келган қизини фалончи оқ қилибди", "Тошкентга ўқишга кетган фалончи Инжил тарқатиб юрганмиш" қабилидаги хабарларни эшитар, аммо парволари халак эди. Улар бугун "бу йигитга жаноза ўқилмайди" деган жумланинг нақадар даҳшатли янграшини ҳис қилишди. Ҳолат - жаноза намози ўқишга келганларнинг ҳар бирига катта ақидавий дарс берганди, гўё. 

Ҳалиги икки йигит ҳам бу воқеани кўриб тавба қилганлиги ҳақида маълумотлар бор. Ўша кунги воқеа ана шу "жаноза"да иштирок этган одамларга ҳам қаттиқ таъсир ўтказган эди. Уйга келишлари биланоқ ўғил-қизларининг юриш -туришларига қизиқа бошлашди. Шу билан биргаликда уларга ақида алмаштиришнинг оқибати қандай эканлигини ҳикоя қилиб беришди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳикматлари пардаланган дунёнинг пардаси фақат Раббул Оламийн тақдир қилган инсонларга очилди. Улар набийлар, набийларнинг суҳбатида бўлган зотлар ҳамда давоми...

2393 15:31 / 28.04.2017
Ушбу ҳикоят туркиялик бир йигит томонидан айтиб берилган quot... Мен уни яхши кўрардим. Истеъдодли, ўз ишига пухта йигит эди. Кам гапирардию, лекин чертибчертиб давоми...

3803 15:42 / 28.04.2017
Бир аёл жориясига бир дирҳам бериб, Ма, бу пулга ҳолвайтар олиб келrdquo деб буюрди. Бир оздан кейин жория келиб Эй бегойим, бир дирҳам увол бўлдиrdquo деди. Саййидаси давоми...

2173 15:04 / 28.04.2017
Ривоят қилинишича Юсуф а. с. қамоқдаги дўстларидан нажот топадиганига .Хўжанг ҳузурида мени эсга ол,, деганларида олдиларига Жаброил а.с. келиб, Юсуф а.с.ни итоб давоми...

2136 14:55 / 28.04.2017