1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Зулм жазосиз қолмайди

15:11 / 28.04.2017 2264 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имоми Ҳофиз Шамсуддин Заҳабий ўзининг "Гуноҳи кабиралар" китобдан қуйидаги ривоятни келтирган.

Бир киши ҳикоя қилади: «Қўли елкасидан кесилган бир кишини кўрдим. У: «Мени кўрган ҳар бир инсон бирон кишига зулм қилмасин», деб нидо қиларди. Унга яқинлашиб: «Эй биродар, нима бўлди?» деб сўрадим. У: «Fаройиб ҳодиса, – деб бошидан ўтганини сўзлаб берди. – Мен золимларнинг ёрдамчиларидан эдим. Бир куни каттакон балиқ тутган балиқчини кўриб қолдим ва унинг олдига келиб балиғини беришини сўрадим. У эса бу балиқ пулига оиласига у-бу нарса олиб боришини айтиб, бепулга бермаслигини тушунтирди. Мен эса унга нисбатан куч ишлатиб, балиқни тортиб олдим. Балиқни кўтариб уйга келаётганимда, ҳали жони узилмаган жонивор қўлимни тишлаб олди. Уйимга келиб, балиқни ташлаганимдан сўнг бармоғим зирқираб оғрий бошлади. Оғриқнинг қаттиқлигидан ухлай олмадим. Қўлим шишиб кетди. Тонг отгач, табибга бориб, оғриқдан шикоят қилдим. У бармоғимни кўриб: «Бу қорасон (суяк чириши) касалининг бошланиши. Бармоғингни кесиб ташлаш керак. Акс ҳолда қўлингдан айриласан», деди. Бармоғимни кесиб ташладим. Сўнгра қўлим оғрий бошлади. Оғриқнинг зўрлигидан кўзимга уйқу келмади. «Кафтингни кесиб ташла», дейишди. Кафтимни ҳам кесиб ташлашга мажбур бўлдим. Кейин бу дард тирсакка ўтди, кўриб турибсизки, тирсакдан ҳам маҳрум бўлдим. Бутунлай қўлимни кесиб ташлаганларидан сўнг баъзилар бунинг сабабини сўрай бошлашди. Мен балиқ воқеасини ҳикоя қилиб берганимдан сўнг, улар: «Олдинроқ бориб, балиқчига узрингни айтганингда, эҳтимол бирон-бир аъзоинг кесилмасди, ҳалиям кеч эмас, бориб кечирим сўра, акс ҳолда баданингга ўтиб кетмасин!» деб маслаҳат солишди. Мен балиқчини излаб топдим. Оёқларига йиқилиб, йиғлаб ўпа кетдим. «Саййидим, Аллоҳ ҳаққи, мени кечиринг», деб ёлвора бошладим. У: «Сиз кимсиз?» деб сўради. «Мен балиғингизни тортиб олган кишиман», деб бўлган воқеани айтиб бердим. Қўлимни кўриб йиғлаб юборди. «Эй биродар, бошингизга шундай балолар тушибди. Мингдан минг розиман», деди. «Саййидим, Аллоҳ ҳаққи айтинг-чи, балиғингизни олиб қўйганимда мени дуоибад қилганмидингиз?» деб сўраган эдим: «Ҳа, «Эй Аллоҳим, бу банданг кучлилиги сабабли менга ризқ қилиб берган нарсангни зўравонлик қилиб тортиб олди. Бас, менга шу банданг устида Ўз қудратингни кўрсат», деб дуоибад қилган эдим», деди. «Саййидим, мана Аллоҳ менинг устимда Ўз қудратини кўрсатди. Мен энди золимларга хизматчи бўлганимдан Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилдим. Иншааллоҳ, тирик эканман, золимларнинг эшигига қадам босмайман ва уларнинг ёрдамчиларидан бўлмайман. Тафвиқ Аллоҳдандир», дедим».


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўп инсонлар учун ҳаётда зарурий эҳтиёжлар бўлган ейиш, ичиш, турмуш қуриш, молдунё тўплаш асосий мақсадлар бўлиб қолган. Яна бир тоифа эса олдиларига юксак давоми...

2401 15:09 / 28.04.2017
Қиёмат куни Аллоҳнинг тақдирида, Лавҳул маҳфузда ёзиб қўйилган. Аллоҳ таоло ўзи хоҳлаган куни биз яшаётган дунёни тўхтатади. Биз бу воқеани дунёвий ҳолатларга давоми...

4689 15:39 / 28.04.2017
Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳи ўзларидан ўн бир ўғил қолдирдилар. Вафотларидан кейин ҳар бир ўғилга бир динорнинг саккиздан бири тегди. У зот вафотлари давоми...

2623 15:14 / 28.04.2017
Мақтов кимсаларнинг қилган ишлари ёки феълларини тил билан бошқаларга билдиришдир. Аслида барча мақтов Аллоҳ таолога хосдир ва Унинг Пайғамбарига соллаллоҳу давоми...

2661 15:15 / 28.04.2017