1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Гуноҳи азийм

14:54 / 28.04.2017 2452 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир. (Нисо;93)

Қасддан одам ўлдириш Ислом дини назарида гуноҳи кабиралардан ҳисобланади. Шунинг учун қасддан одам ўлдирганнинг охир-оқибати ўта оғир ва ўта шиддатлидир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида:  “Ким бир мўмин-мусулмоннинг ўлдирилишига яримта сўз билан бўлсада ёрдам берса, у Қиёмат куни икки кўзи орасига “Аллоҳнинг раҳматидан умидни узган” деб ёзилган ҳолда келади”, деганлар. (Ибн Можа ривояти) Бошқа бир ҳадисда эса: “Дунёнинг завол бўлиб кетиши Аллоҳнинг ҳузурида бир мўминнинг ўлдирилишидан кўра енгилроқдир”, деганлар. (Байҳақий ривояти) Шунинг учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу қотилнинг тавбасини қабул бўлмаслигига фатво берганлар. Аллоҳ муҳлат беради, лекин унутиб қўймайди.

 Охир-оқибатида катта хатар кутиб турган бундай гуноҳдан барчамизни Аллоҳ таолонинг Ўзи асрасин!


Қудратуллоҳ Сидиқметов


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади Мен тўрт кишини тақдирлашга ожизман. Менга биринчи бўлиб салом берган кишини, менга мажлисда силжиброқ ўтириб жой давоми...

2257 14:55 / 28.04.2017
Қуйидаги ҳикояни биродаримиз Муҳаммад Бобур Шайх Оиз алҚарнийнинг quotАллоҳга қайтган йигитларquot китобидан таржима қилганлар. Бугунги кунимизга тўлалигича жавоб давоми...

5619 15:43 / 28.04.2017
Юртимизнинг кўзга кўринган имомларидан бири томонидан ҳикоя қилиб берилган қуйидаги воқеа мени жуда таъсирлантирган эди. Бу воқеа қори акамизнинг айтиб давоми...

3156 15:40 / 28.04.2017
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтди .Уларга Таврот ва Инжилда Аллоҳ таолонинг currenзигагина ихлос билан ибодат этишлари амр этилган эди, Баййина сураси, 50оят. Аллоҳ давоми...

2374 15:31 / 28.04.2017