1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Ихлос ҳақиқати

15:31 / 28.04.2017 2365 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтди: «Уларга Таврот ва Инжилда Аллоҳ таолонинг ¤зигагина ихлос билан ибодат этишлари амр этилган эди» (Баййина сураси, 50-оят). Аллоҳ айтди: «Огоҳ бўлинг! Холис дин Аллоҳ учундир», яъни Ундан ўзга зот бунга мустаҳиқ эмас (Зумар сураси, 3-оят). Бундан бошқа оятлар ҳам мавжуд.

Пайғамбар алайҳиссалом Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳуга айтдилар: «Динингга ихлос эт, озгина амал сенга кифоя қилади». Ибн Абу Дунё «Ихлос» китобида, Ҳоким «Ал-Мустадрак»да ривоят этган. «Муснад» китобида ҳадис санади етишмаган, заиф ҳолда ривоят этилган.
Анас розийаллоҳу анҳу ривоят этган ҳадисда ул зот айтдилар: «Агар қиёмат куни бўлса, фаришталар муҳрланган саҳифалар билан келишади. Бас, Аллоҳ таоло уларга айтади: «Бу саҳифаларни ташлангизлар, мана буни олингизлар». Фаришталар дейди: «Сенинг улуғлигинг билан қасамёд этамиз, биз бўлган ишни битдик». Аллоҳ таоло айтади: «Чиндан ҳам бу нарса Мендан бошқа учун бўлган эди. Бугун Мен фақат холис Менга бўлган амалларни қабул этаман». Имом Насаий бошқача лафз билан ривоят этган.
Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят этилади, ул зот марҳамат қилиб айтдилар: «Дарҳақиқат, малоикалар банда амалини кўп ва зиёда деб билган ҳолларида осмонга кўтарилишади. Аллоҳ таоло уларга ваҳий этиб айтади: «Сизлар бандам амалини сақловчиларсиз. Мен унинг қалби (нафси)да бўлаётган нарсаларнинг назоратчисиман. Дарҳақиқат, бандам амалида ихлос этмади. Унинг амалини жаҳаннамга ташланглар». Малоикалар бошқа бир банда амалини оз деб осмонга кўтарилишади. Аллоҳ уларга ваҳий юбориб билдиради: «Чиндан ҳам сизлар бандам амалини сақловчиларсиз. Мен банда нафсидаги нарсаларнинг нозириман. Унинг амалини кўпайтириб, уни жаннатга олиб боринглар». Дораіутний яхши санад билан ривоят этган.
Ҳасандан ривоят этиладики, ул зот айтдилар: «Бир дарахтга одамлар Аллоҳга ширк этиб ибодат іилардилар. Бир киши у дарахтнинг олдига келди ва айтди: «Албатта бу дарахтни кесиб ташлайман». У киши Аллоҳ учун ғазабнок бўлиб, дарахтни кесиш учун ҳамла этди. Шайтон унга инсон суратида учрашди ва унга деди: «Нима хоҳлайсан?» У одам айтди: «Аллоҳнинг ўрнига ибодат этилаётган бу дарахтни кесиб ташлашни истайман». Шайтон деди: «Агар сен унга ибодат этмасанг, ким унга ибодат қилса, сенга зарари йўқ-ку». У одам айтди: «Албатта уни кесаман». Шайтон унга деди: «Сенга бу ишдан кўра яхшироқ нарсани билдирайми? Сен дарахтни кесмайсан ва ҳар куни эрталаб ёстиғинг олдида икки динор топасан». У одам айтди: «Ким менга буни беради?» Шайтон деди: «Мен сенга бераман». У киши уйига қайтди ва эрталаб ёстиғи ёнида икки динорни топди. Кейинги куни эрталаб эса ҳеч нарса топмади. У дарахтни кесиш учун ғазаби билан ўрнидн турди. Энди шайтон унга ўз суратида кґриниб деди: «Нима хоҳлайсан?» У киши айтди: «Аллоҳ қолиб, Унинг ўрнига ибодат қилинаётган бу дарахтни кесиб ташлашни истайман». Шайтон деди: «Ёлғон айтасан, сен энди уни кесиб ташлай олмайсан». У киши дарахтни кесишга ҳамла этди. Шайтон уни кўтариб ерга урди ва бўға бошлади, у ўлишга яқинлашди. Сўнгра шайтон унга деди: «Сен менинг кимлигимни билишни хоҳлайсанми?» Унга ўзининг шайтон эканлиги хабарини берди ва деди: «Биринчи марта Аллоҳ учун ғазаб этиб келдинг. Мен сени тўсиб қолиш имконига эга эмасдим. Сени икки динор билан алдадим ва сен дарахтни кесишни ташладинг. Вақтики, икки динорни топа олмадинг. Сен икки динорга ғазаб қилиб келдинг. Мана энди мен сенга ҳукмронман». (Бу шунга далилки, чиндан ҳам мухлисларга ҳеч ким ўз ҳукмини ўтказа олмайди. Бу ҳақда Сод сурасининг 83-оятида Аллоҳ марҳамат қилиб айтади: «Сенинг бандаларингдан бўлган мухлисларни иғво эта олмайман».)
Маъруф Кархий ёқасини ушлаб айтар эдилар: «Эй нафс, ихлос эт, халос бўласан». Яъни, кимки ихлос этса, албатта оташи дўзахдан халос бўлади.
Абу Сулаймон айтдилар: «Аллоҳ таолони ирода этиб бир қадам қўйган одам қандай ҳам бахтли!»
Ҳикоя этилишича, бир киши хотинлар кийимини кийиб, улар борадиган келин тушди – тўй ёки мотамларга борарди. Иттифоқо, бир куни хотинлар йиғиладиган жойда ҳозир бўлди. Шу ерда бир хотиннинг маржони ўғирланди. Аёллар қичқириб айтишди: «Эшикни беркитинглир! Ҳаммани бирма-бир текшириб чиқамиз». Навбат бу киши ва у билан бирга турган хотинга келди. Шунда у ихлос билан Аллоҳ таолога дуо қилиб айтди: «Агар мен бу шармандаликдан халос бўлсам, бу ишга асло қайтмайман». Ўғирланган маржон бояги хотиндан топилди. Хотинлар қичқиришди: «Текширилмаган аёлни қўйиб юборинглар, маржонни топдик».

ИХЛОС ҲАҚИҚАТИНИНГ БАЁНИ

Билинг! Чиндан ҳам ҳамма нарсага бошқа бир нарса аралашган деб тасаввур этилади. Агар аралашмадан холи бўлиб, соф ва холис бўлса, у ихлос, деб номланади.
Ихлоснинг зидди ширкдир. Кимки мухлис бўлмаса, бас, у мушрикдир. Аммо ширкнинг бир қанча даражалари бор.
Тавҳиддаги ихлоснинг зидди илоҳийликдаги ширкдир.
Ширкнинг равшан ва махфийси бўлгани каби ихлоснинг ҳам равшан ва махфийси мавжуд. Муқаддам зикри ўтган «Риё боби»да риёнинг даражалари ҳақида сўзлаган эдик. Чиндан ҳам ҳозир бу ўринда кимсада Аллоҳга қурбат ҳосил этиш қасди билан ихлос уйғонгани, лекин бу ихлоснинг риё ёки нафс насибаларидан бўлган бошқа сабабларга аралашиб қолиши ҳақида сўзлаймиз.
Бунинг мисоли шундай: бир киши рўза тутиш билан ундан ҳосил бўлган парҳездан Аллоҳга яқин бўлишликни қасд этиш орқали фойдаланишни кўзлайди, ёки қўлининг боқиманда бўлишидан ва ахлоқини ёшлигидан озод этишни ният этади, ёки сафар ҳаракати орқали мизожини яхшилаш учун ҳаж қилади, ёки унга йўлиққан ёмонликдан халос бўлиш ё ғазот қилиш учун жанг усулларини машқ қилиб, унинг йўл-йўриқларини ўрганади, ёки от-улови ва аҳли аёлини назорат этиш учун ўзидан мудрашни кетказиш ғаразида кечаси туриб намоз ўқийди, ёки керакли миқдорда мол-дунё топиши осон бўлиши нияти билан илм ўрганади, ёки сўз лаззати орқали хурсанд бўлиш учун дарс айтади ва шунга ўхшашлар билан машғул бўлади. Қачонки, бу ишларнинг боис-сабаби Аллоҳ таолога яқинлик этиш бўлса, яхши. Лекин бунга мазкур хотиралардан бири қўшилиб қолса ва ҳатто шу ишлар сабабидан қиладиган амали унга енгил бўлса ҳам, унинг амали ихлос чегарасидан четга чиқади.
Инсон ўзининг қиладиган ишларидан бирида ва ибодатларидан бир ибодатда шундай хотиралардан фориғ бўлиши жуда оз (фориғ бўлмайди). Шунинг учун ҳам қуйидаги сўз айтилган: «Кимки умрида бир лаҳзада бўлсин, Аллоҳ таоло учун холис иш тутса, нажот топади. Бу ихлоснинг ниҳоятда улуғ эканлигига ва қалбнинг бундай аралашмалардан пок бўлиши қийинлигига далолат этади». Чиндан ҳам холислик – бу ҳеч бир сабабсиз Аллоҳ таолога муқарраб бўлишликни талаб этишликдир.
Саҳлдан сўрашди: «Нафсга нима жуда қийин (оғир) бўлади?» Жавоб бердилар: «Ихлос, зеро нафснинг ихлосда насибаси йўқ».
Билинг! Чиндан ҳам ихлосни бузувчи кудурат аралашмалар турличадир. Улардан баъзиси равшан-маълум, баъзиси эса махфийдур. Биз «Риё даражалари боби»да зикр этганмиз.
Риёнинг орасида чумолининг юришидан ҳам махфийроқ бўлган риё бор. Бу ҳақдаги сўзлар мазкур бобдан ахтарилсин! Гапнинг индаллоси шуки, чиндан ҳам инсон мушоҳадаси у билан ҳайвон ўртасини ажратувчи омил, модомики амал қилар экан, бас, инсон ихлос софлигидан ташқаридадир. У шайтондан омонда бўлмайди. Кимнингки назари дақиқ бўлиб, Аллоҳ таолонинг сақлаши ва тавфиқи билан бахтиёр бўлса, шайтондан у омондир.
Айтилишича, олим кишининг ўқиган икки ракат нафл намози жоҳилнинг етмиш ракат ўқиган нафл намозидан афзалдир. Олимдан мурод – у амаллардаги дақиқ офатларни билиб, ундан халос бўлувчидир. Жоҳил ибодат зоҳирига қарайди. Текширувчини қониқтириб, рози этган бир грамм соф олтин ғофил, бефаҳм жоҳилни рози қилган динордан яхшироқдир.

"Минҳожул қосидийн"

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзилар, эр деган йиғламаслиги керак, дейдилар. Уларнинг наздида эркак жинсига мансуб инсонлар кўз ёшлари қотиб қолган, қалблари эса тошданда қаттиқ жисмга давоми...

2606 15:29 / 28.04.2017
Халифа Муътасим ов чоғида бир шерни кўриб қолди. Яхшилаб қуролланиб, ов қилиб юрган бир одамни кўрдида, ундан Сенда яхшилик бормиrdquo деб сўради. Ҳалиги одам ўзича давоми...

2087 15:08 / 28.04.2017
Устознинг муҳимлиги ҳақида устозларимиздан бирининг ажойиб сўзини сизларга тақдим қиламан Инсоннинг ҳидоят топишида китобнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки китоб давоми...

2632 14:49 / 28.04.2017
Ҳурматли ўқувчи биз қўйидаги сатрларда пайғамбаримизнинг гўзал ахлоқларини ўргатадиган мактабларда таълим олган, улуғ уламоларимиздан бирлари ndash 442ҳижрий давоми...

3691 15:30 / 28.04.2017