1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

ИМОМ АБУ ДОВУД

21:56 / 27.04.2017 3149 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Довуд Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ ал-Аздий Сижистоний ҳужжат билан ҳукм қилувчи, ҳуффоз- ларнинг саййиди, ҳадисларни таҳлил этувчи «Китоби Саҳиҳ» деб тан олинган олти муҳаддиснинг биридурлар. Нисбатлари Басра қишлоқларининг бири бўлган Сижистонгадир. 

Бу зот ҳижратнинг 202 йили Басрада таваллуд топдилар. Ҳадисларни тўплашда Ироқ, Хуросон, Шом, Миср, Арабистон Жазираси каби юртлардаги уламолар ҳузурида бўлиб чиқдилар. 221 ҳижрий санада Куфага сафар қилдилар ва ана шу ердаги кишилардан ҳам ҳадисларни эшитиб ривоят қилдилар.

Уламолар бу зотда бўлган сифатларни кўп зикр қилишади. Амр ибн Али Боҳилий: «Имом Абу Довуд дуоси ижобат бўлувчи кишилардан эдилар»-деб айтадилар. Муҳаммад ибн Саъд Зуҳарий: «Бу зот обид, тақволи, фозил, солиҳ, пок кишилардан эдилар»-деб айтадилар. Абу Ҳотим ар-Розий: Бу зотдек тазарруъли ва бу кишидек ҳужжати ишончли кишини кўрмаганман»- деганлар.

Сўфиларнинг имоми бўлмиш Саҳл ибн Абдуллоҳ бир куни Имом Абу Довуднинг зиёратларига келиб: «Эй Абу Довуд, менинг сизда бир ҳожатим бор»-дедилар. Шунда Абу Довуд: «Не ҳожатинг бор?»-деб сўраганларида, Саҳл ибн Абдуллоҳ: «Агар рухсат берсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар ривоят қилган тилингизни бир ўпсам», дедилар. Абу Довуд рози бўлиб тилларини чиқардилар, бу зот ўпиб олдилар.

Абу Довуднинг «Сунан» китоблари тўғрисида ҳам уламолар ғоятда мақтов фикрлар билдиришган: Закариё Соний айтадилар: «Китобуллоҳ Исломнинг асли, «Сунани Абу Довуд» Исломнинг аҳдидир». Улуғ зотлардан Хаттобий: «Бу китоб иккита саҳиҳ китобдан кўра фақиҳроқ ва ҳадис илмида бунинг сингари китоб тасниф этилмаган»-деб айтадилар.

Имом Абу Довуд ҳаммаси бўлиб 50000 ҳадис ривоят қилиб, булардан 4800-та саҳиҳ ҳадисни «Сунан» китобларига киритдилар. Имом Абу Довуднинг «Сунан» китобларига кўплаб шарҳ ва мухтасарлар ёзилди.

Бу зот ҳадисларни Муслим ибн Иброҳим, Сулаймон ибн Харб, Абу Умар Ҳавзий, Абу Валид Тайолисий, Абу Муаммар ал-Муаққад, Абдуллоҳ ибн Маслама ал-Қаънабий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Усмон ибн Шайба, Амр ибн Авн, Ҳишом ибн Аммор Димашқий, Рабийъ ибн Нофиъ Ҳалабий, Аҳмад ибн Солиҳ Мисрий ва бошқа бир нечта жамоат кишилардан эшитдилар.

Имом Абу Довуддан Термизий, Насаий, ўғиллари Абдуллоҳ, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳорун, Али ибн Ҳусайн ибн Абд, Муҳаммад ибн Муҳаммад ад-Даврий, Исмоил ибн Муҳамад Саффор, Аҳмад ибн Салмон Нажжор ва бошқа бир неча кишилар ривоят қиишди.

Имом Абу Довуд ҳижратнинг 275 йили, Шаввол ойининг 16-кунида Басрада вафот этдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Убайдуллоҳ ибн Маъмар раҳимаҳуллоҳ араблар орасида сахийлиги, шижоати билан ном чиқарган киши эди. Куняси Абу Ҳафс бўлган бу киши Қурайшнинг давоми...

2356 09:08 / 18.09.2021
Муҳаддис, илм талабида юрт кезган, садуқ Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Моҳиён Журжоний.Найсобурда Дабарий, қози Исмоил, Тамтом, Али ибн давоми...

1152 10:00 / 01.11.2020
Носиржон қори домла роҳимаҳуллоҳ 1906 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Қўқон кўчасида, Юсуфжон қори хонадонларида таваллуд топди.Отаси Юсуфжон қори ва бобоси давоми...

1801 14:00 / 26.03.2022
Эй Ҳорун Эй Ҳорун Эй синовга учраган Сенга қачон ақл киради Ким ақлсиз Менми ёки сен Мен ақллиман, эй Ҳорун Қандай қилиб сен ақлли бўлишинг мумкин Бир кун келиб давоми...

2186 11:30 / 29.05.2021
Аудиолар

120807 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7063 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42372 14:35 / 11.08.2021