1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳусайн ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳамма

10:00 / 01.11.2020 1150 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаддис, илм талабида юрт кезган, садуқ Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Моҳиён Журжоний.

Найсобурда Дабарий, қози Исмоил, Тамтом, Али ибн Абдулазиз ва уларнинг табақасидагилардан ҳадис ривоят қилганлар.

У кишидан Ҳоким ҳадис ривоят қилганлар. Олим, мутакаллим, адиб бўлганлар.

344 йили Бухорода вафот этганлар.

Шайх Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳамма ибн Ноқиб Бухорий Саффор. «Саҳиҳи Бухорий»ни Абу Абдуллоҳ Фирабрийдан ривоят қилганлар.

Ҳусайн ибн Исмоил Форисий ва Муҳаммад ибн Саъиддан ҳам ҳадис эшитганлар.

381 йилнинг рабиъул аввал ойида Самарқандда вафот этганлар.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Аллоҳ таъоло илм аҳлидан ҳеч нарсани яширмасдан, одамларга гапириб беришлари хусусида аҳду паймон олган. Шунинг учун ҳар бир саҳиҳ, Аллоҳдан қўрқадиган тақводор давоми...

3866 21:56 / 27.04.2017
Имом Абу Довуднинг исми Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ Аздий Сижистонийдир. Бу зот ҳадис илмининг ҳофизларидан, Сунанrdquoнинг соҳибидир. Сижистон Хуросоннинг давоми...

6070 22:17 / 27.04.2017
XIX асрнинг охири XX асрнинг 90йилларида яшаб ўтган ҳофизи Қуръон, олим ва шоир Насимхон тўра Надимий 1892 йил Наманган шаҳри Сардоба даҳаси собиқ .Тўра, маҳалласи давоми...

1042 12:09 / 07.12.2023
Фақиҳ, аллома, муфтий Абул Ҳасан Али ибн Иброҳим ибн Насрувайҳ ибн Сахтом ибн Ҳарсама Ғаззий Самарқандий Ҳанафий.Умрларининг охирида ҳаж қилганлар.Бағдод ва давоми...

1643 15:00 / 13.12.2020
Аудиолар

120776 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7060 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42340 14:35 / 11.08.2021