1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Турли ошхона ва кафеларда сотиладиган таомларнинг ҳалоллиги

21:40 / 27.04.2016 3036 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен ўқийман ва ишлайман, шунинг учун кўчада овқатланишга тўғри келади. Турли ошхона ва кафеларда сотиладиган таомларнинг халол ёки йуқлигини қандай билишим мумкин?

ЖАВОБ: Албатта мўмин мусулмон одам ўзи танаввул қиладиган озуқанинг халол пок бўлишига этибор бериши, бунинг учун харакат қилиши мақлухдир, фарздир, вожибдир. Бу энг катта исломий хусусиятлардан бири бўлади. Чунки харом нарсалар кишининг соғлигига, табиатига ва яна кўпгина нарсаларга ката зарар етказадиган нарсадир. Шунинг учун ҳар бир инсон таомни тановвул қилишдан олдин халолми яъни фойдалими ёки харомми яъни зарарлими эканлигини аниқлаб олиш керак. Савол берган тингловчимизни демак, ҳолатларида кўчадаги турли ошхона, кафеларда овқатланишга тўғри келадиган бўлса, албатта ўша ердаги таом тайёрловчи шахслардан мана шу масканларнинг масъул кишиларидан таомни қандай тайёрланиши,нимадан тайёрланиши, халолми ёки халол эмаслигини сўраш керак. Шунингдек, бунақа умумий овқатланиш масканларидан ташқарида ҳам таомни қай ҳолда эканлигида маълумот бўлмаса албатта ўша ердаги бу нарсани ҳақиқатини биладиган кишилардан сўраб суриштириб фақат халол нарсани тановвул қилишга ўтиш керак.Аллоҳ таоло барчаларимизни жумладан ўшбу саволнинг сохиби бўлган тингловчимизни ҳам доим халол пок юришга ва халол пок нарсадан озуқаланишга насиб этган бўлсин. Аллоҳ таоло мана шу айтиб ўтилган гапларни жавобларни тўғрилигини таъминлаган бўлсин ва ҳаммамизни мана шу нарсаларга амал қилиб боришлигимизни насиб этган бўлсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Намозда сажда ояти келган сура ўқилса, сажда қай тартибда амалга ошириладиБу гап бошланғич китобларда ҳам бор. Ушбу давоми...

8253 20:45 / 24.04.2016
САВОЛ Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этайЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Қазо намоз давоми...

3668 20:09 / 27.04.2016
Имом Бухорийнинг .Саҳиҳ ҳадис,ларида 3 китоб, 363 бет, 110 боблар Қуръон 7 қироатда нозил бўлган дейилади. Уларнинг қайси бири афзалроқ ва бирбиридан фарқи нимадаИмом давоми...

4148 20:58 / 27.04.2016
.Ла икроҳа фиддийни,ndash.Динда зўрлаш мажбурлаш йўқ, ояти маъносини аниқлаштириб берсангиз.ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ давоми...

3955 16:09 / 27.04.2016