1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Ukol olganda ro‘za ochilib ketadi”, deb eshitdim. Chindan ham shundaymi?

21:39 / 27.04.2016 16277 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен бетобман, кунига 2 маҳал укол олишим керак. Жумладан рўза ойларида ҳам укол олишга мажбур бўлдим. Лекин «Укол олганда рўза очилиб кетади”, деб эшитдим. Чиндан ҳам шундайми?

ЖАВОБ: Укол деганда демак, бизда Нина билан инсонни баданига дори юбориш тушинилади. Мана шу дори юбориш 2 хил бўлади:
1: Терисини остига юбориш.
2: Қон томирига инсонинг ички тарафига юбориш.
Авваллари уламоларнинг кўплари” уколнинг қайси тури бўлса ҳам рўзани очади. Шунинг учун рўзадор одам, рўзам очилмасин деса, укол қилдирмайди” деган фикрни айтишар эди. Лекин кейинчалик тахлил ва тадқиқ билан ўрганилгандан кейин терининг остига қилинадиган уколлар инсонни ички аъзоларига, қорин ичакларига етиб бормаслиги, таом ўрнига ўтмаслиги аниқ бўлганидан кейин уламолар мана шу дори юбориш услубига қараб “рўза очилади”ёки “ рўза очилмайди”дейишадиган бўлишди. Бунда томирга қилинадиган уколлар озуқа бўладиган, кишини ичига ичакларига, қоринларига дорини етказадиган услублар уколлар рўзани очади. Терини остига дори юборадиган услубда рўза очилмайди деган хулосага келдилар.Бу фақат фатво учун айтилаётган гап лекин мана шу ҳолатда яна кунгилни ғашлигини кетказиш учун манна шундай саволларни кайта кайта бермаслик учун одам бу саволда айтилаётган икки махал уколни ифтордан кейин сахарликдан олдин килдириб олиш имконини килса нихоятда яхши буларди. Лекин фатво юзасидан терининг остига килинадиган уколлар рузани очмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМен бир домладан эшитдимки таҳорат олаётганда бир жойни уч марттадан ортиқ ювса ёмон экан. Чунки бир марта фарз, уч марта суннат экан. Саволим Рукуъда давоми...

4728 10:15 / 16.08.2017
САВОЛ ndash Мен Аллоҳни таниганимга 1415 йиллар бўлди. Шу қаторда аёлим ва фарзандларим ҳам ибодатда. Лекин минг афсуски хотин тарафидан бўлган қариндошларимнинг давоми...

3400 14:37 / 26.04.2016
10савол .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда гуноҳ ва хатолар бўлганми, Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАлҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва барока ъала давоми...

2081 13:40 / 21.01.2023
Ассалому алайкум Устозлар, опамнинг бир саволини етказсам дегандим печкага қараб намоз ўқиса бўладими 2. Опам намозхонлар, фарзандлари ҳам намоз ўқийди, эри эса давоми...

1979 12:08 / 18.11.2018
Аудиолар

121478 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42976 14:35 / 11.08.2021