1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Исломда «Инсон аъзосини асл ҳолатдан ўзгартириш мумкин эмас» дейилган

21:18 / 27.04.2016 3868 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда «Инсон аъзосини асл ҳолатдан ўзгартириш мумкин эмас» дейилган. Масалан: қош териш. Лекин сочни хина билан бўяш мумкинми? Бунда ҳам соч асл рангидан бошқа рангга кирадику?! Шунингдек бугунги кунда урф бўлган рангли кўз линзаларини тақишга ислом уламолари қандай қарайдилар?

Албатта инсон аъзосини ўзгартириш маъноси демак Аллоҳ ҳалқ қилган нарсани бошқачага айлантиришга уруниш бўлганлигидан ман қилинган. Масалан: қош териш айтилаяпти. Лекин хина қўйиш сочга ёкт соқолга эркаклар хина суртишлари, бу Аллоҳ яратган нарсани ўзгартириш эмас. Балки соч-соқолларни парваришлаш, уларни ҳолатини яхшилаш учун ҳизмат қиладиган, ҳушбўй қиладиган нарса сифатида қабул қилинган. Буни Пайғамбаримиз (С.А.В.) ўзлари қилганлар, саҳобалар қилган, ана буни ундай гуноҳ иш деб бўлмайди. Балки кези келагнида суннатга амал қилиш дейиш бўлади. Бугунги кунда урф бўлиб рангли кўз линзасини кўзига ёпиштириб юришга қандай қаралади деганда, буни нима фойдаси бор. Кўзни бушунги кунда зарарини демак кўзга кўрсатиб қўймаса ҳам бора-бора буни зарар қилиш эҳтимоли бор. Ундан кейин буни қандайдир нима мақсадда қилинаяпти уни, ўша кўзига рангли линза қўйганлар кўчадаги номаҳрамларга чиройли кўриниш учун қилишяптими, мана бу тарафлари ҳаммаси бу нарсани жоиз эмаслигига, беҳуда уруниш эканлигига далил бўлади, бундан узоқ бўлиш керак бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ҳурматли Устоз шаҳримиздаги масжидларнинг қибла девори спутникдан олинган суратларга кўра текшириб кўрдик қиблага юзланганлиги тўғри келмаяпти. Шу давоми...

3916 21:40 / 25.04.2016
САВОЛ Ҳурматли шайх ҳазратлариҲозирда эрхотин ўртасидаги кўпгина муаммолар, ажралишларнинг сабаби молиявий муносабатлардаги билимсизлик оқибатида бўляпти, давоми...

3949 20:55 / 25.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, бир танишим билан шерикликда қўй боқиб кўпайтирмоқчи эдик. Бошида мен 4 та қўзи сотиб олиб бераман, у эса уларни бир йил давоми...

4972 06:10 / 27.09.2018
Менинг уч ўғлим бор. Ўзим ишлайман ва аёлим ҳам ишлаш хоҳишини билдирмоқда. Лекин мени кўпроқ фарзандларим тарбияси ўйлантиради. Исломда аслида фарзандларга ким давоми...

2498 16:03 / 24.04.2016