1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Фарзандни ким тарбиялайди?

16:03 / 24.04.2016 2492 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Менинг уч ўғлим бор. Ўзим ишлайман ва аёлим ҳам ишлаш хоҳишини билдирмоқда. Лекин мени кўпроқ фарзандларим тарбияси ўйлантиради. Исломда аслида фарзандларга ким тарбия бериши керак: отами ёки онами?

ЖАВОБ: Исломда фарзандлар тарбияси ота-онанинг зиммасида. «Боланинг тарбияси аёл зиммасида, улар тарбияси билан ишим йўқ. Кўчага чиқиб ишлашим керак», деган маънода ота ўзини тарбиядан озод қилиб, масъулиятсизлик қилиши мумкин эмас. Фарзандларнинг тарбиясида отанинг ҳам, онанинг ҳам ўзига яраша бурч-вазифалари бор. Мана шу вазифаларни ўз жойида ҳар бир киши қойилмақом қилиб бажариши зарур. 

Албатта уй ичидаги болалар тарбияси оналар зиммасида бўлади. Чунки оналар уларни қоринда кўтариб юришлари, туғишлари ва эмизиб катта қилишлари лозим. Шундан кейин ҳам фарзандлар тарбиясига эътибор бериш, унга ахлоқ-одоб ўргатишда аёлларнинг масъулияти кўпроқ бўлади. 

Оилани моддий тарафдан таъминлаш, яъни турар жой, озиқ-овқат, кийим-кечак таъминоти ва шунингдек истироҳат, даволаниш, дам олиш ва шунга ўхшаш қандай сарф-харажат бўлса, эркакнинг, отанинг зиммасидаги вожиб (шарт) ҳисобланади. Аёли ва фарзандлари нафақаси оила бошлиғи бўлган эркакка вожиб амалдир. Эркак киши ўз оиласини тебратишга қурби етаётган бўлса, аёлнинг талаб-истаклари, фарзандларининг тарбиясига етадиган сарф-харажатни топаётган бўлса, аёлига фарзандлар тарбияси ўта муҳим экани, бу иш бошқа вазифалардан устунлигини яхшилаб тушунтириш, шу боис фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор беришни илтимос ва таклиф қилишга албатта эркакнинг ҳаққи бўлади. Бу нарса ўзаро келишиб, тушунган ҳолда адо этилса, иншааллоҳ, оилалар мустаҳкам, орадаги муҳаббатлар бардавом ва болалар тарбияси қойилмақом бўлади (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ҳурматли Шайх жаноблари, инсонга иссиқсовуқни таъсир қилиш жараёни ва унинг салбий томонлари ҳақида маълумот берсангиз.ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

7593 16:10 / 27.04.2016
СаволМен кулолман. Ишим давомида идишларга оят ва хадислардан ёзиб, атрофига нақш чизаман ва пишириб сотаман. Асосан бундай ёзувли идишларни хорижлик сайёхлар, давоми...

4387 09:05 / 01.10.2017
СаволУртоз Мен ешитдимки Моликий мазҳабида агар зиммасига рўза тутиш яни рамазонда тутмаган рўзаси бор киши қўшимча рўза тутмай аввало зиммасига қарзи бўлган давоми...

3140 17:06 / 15.11.2017
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, яқинда намоз ўқишни бошладим. Саволим шуки, намоз ўқийдиган пайтимда ҳар хил хаёллар миямда айланаверади. Баъзи пайтлар давоми...

2816 07:53 / 18.10.2018