1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Жума намозига эрта бориш

06:33 / 17.03.2017 6398 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари.

Ҳар нарсадан имкон қадар кўпроқ савоб олишга ҳаракат қиламан. Шунингдек, жума намозидан ҳам. Ҳазрат киши жума намозидан кўпроқ савоб олиш учун имом минбарга чиқишидан олдин масжидга бориб, амру-маъруф эшитиши керакми ёки пешин намозига азон айтгунча борса ҳам жума намозини савобига тўлиқ эришадими?

Жавобингиз учун ташаккур.


Жавоб:

- Жумага қанча эрта борса, шунча кўп савоб олади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким жума куни жунубликнинг ғуслини қилса, сўнгра биринчи соатда борса, худди туя қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда борса, худди қорамол қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда борса, худди шохли қўчқор қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда борса, худди товуқ қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса, худди тухум қурбонлик қилгандек бўлади. Қачонки, имом (хутбага) чиқса, фаришталар зикр тинглашга ҳозир бўлурлар», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум Қуш тезаги бирор катта ёки кичик сув идишга тушса у сувни ҳукми қандайЖавобndash Ва алайкум ассалом .Кифоя, китобида қуйидагича келади Гўшти давоми...

4150 17:00 / 12.05.2022
Ассалому алайкум Ароқни даво учун танага суртиш жоизмиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВаалайкум ассалом Жоиз эмас. Валлоҳу аълам

4994 06:10 / 18.09.2018
СаволАссалому алайкум Махр ҳақида топиб ўқидим раҳмат. Лeкин шуларни ўқиш жараёнида Қалин пули бидъатrdquo дeйилган жавобга рўбарў кeлдим. Бунинг сабаби нима Шу давоми...

10226 09:05 / 14.09.2017
СаволАссалому алайкум шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари, сизга Аллоҳдан соғлиқ саломатлик тилаб қоламан.Анча ойлардан бери қалбимда бўлаётган ўзгариш яъни давоми...

7339 03:10 / 19.03.2017