1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАР

20:17 / 27.04.2016 4385 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Бугунги кунда «ўзга сайёраликлар» деган гапни кўп эшитамиз, сиздан шу ҳақда сўрамоқчи эдик. Ўзга сайёраликлар ҳақиқатдан ҳам борми? Исломга кўра уларни Аллоҳ одамлардан аввал яратганми? Яна олимлар Мисрдаги эҳромларни одамлар қуришмаган дейишади. Унда ўзга сайёраликларнинг мавжудлиги ҳақиқатга яқинлашади. Агар чиндан ҳам ўзга сайёраликлар бўлса, улар Қиёматда инсонлар билан бирга тириладиларми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ўзга сайёраликлар ҳақидаги гап-сўзлар яқинда чиқди. Турли тахминлардан иборат бўлган бу гаплар илмий асосга эга бўлмаган, ҳужжат-далили йўқ гаплар сирасидан ҳисобланади. Бизнинг диний таълимотимизда ҳам ўзга сайёраларда одамлар бор ёки йўқлиги ва Аллоҳ уларни яратган ёки яратмаганлиги ҳақида аниқ бир оят-ҳадис ёки ҳужжат-далил йўқ. Баъзи бир оятларда «осмонлару ердаги шахслар» деган маъно бор. Баъзи бир уламолар, «ўзга сайёраларда ҳам одамлар бўлиши мумкин», дейишган. Лекин аниқ ҳужжат йўқ. Шунинг учун иймон-эътиқод масалаларида бу нарса кўрилмаган. Уламоларимиз ҳам бу нарсаларни муолажа қилишмаган.
Мисрдаги эҳромларни ҳам одамлар қурмаган, деганлари заиф ва асоссиз гап. Балки уларни қурган шахслар исмларининг ҳужжат-далиллари бор. Шунинг учун бу фикр ўзга сайёраликларнинг борлигини ҳақиқатга яқинлаштира олмайди. Ўзга сайёраликлар ҳақида турли хаёлларга бориб, вақтни, заковатни бекорга сарф қилишдан кўра, дини-диёнатни ва яхшиликни ўрганишга сарфласак яхши бўларди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволУстоз мен ҳозирда бирлашган Араб амирликларидаман. Бу ерда масжидда намоз ўқиб турган одамнинг олдидан кесиб ўтаверишади, нега бундоқ қиласизлар десам ўша давоми...

6484 08:00 / 07.10.2017
Телевидение, газета, журналларда ўқиганим бўйича, .Бермурд, учбурчагидан ўтган кемами, самолётми, ҳаммаси ғойиб бўларкан. Мана шунинг ечими Қуръони Каримда давоми...

3128 20:44 / 24.04.2016
САВОЛ Шомда мизғиб олиш мумкин эмаслиги ҳақийқатми ёки ириммиЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Баъзи китобларда айтилишича, айнан шомга яқин пайтлар жин ва давоми...

2790 21:47 / 25.04.2016
СаволАллоҳ умрингизни зиёда қилсин Бассейнда чўмилиш таҳорат ёки ғусл ўрнига ўтадими ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Ниятга боғлиқ бўлади.httpsavollar.islom.uzsavol30221

5634 06:13 / 27.07.2017