1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

УЧРАШУВГА КЕЧ ҚОЛИШ ҲАҚИДА

20:17 / 27.04.2016 2658 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Бирга ишлайдиган ҳамкасбим учрашувларга муттасил равишда огоҳлантирмай бир, бир ярим соат кечикиб келади. Шу пайтда менинг жаҳлим чиқади. Лекин унга ҳеч нарса демайман. Куттирган одам менга зулм қилган ҳисобланадими? Узр, балки бу майда саволдир.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта зулм қилган ҳисобланади. Мухлисимиз саволнинг охирида «узр, балки майда саволдир», дебдилар. Йўқ, бу майда савол эмас. Бу катта савол. Чунки катта ишлар майда ишлардан бошланади. Агар ўзи ваъда қилган учрашувга бир, бир ярим соат кечикиб келадиган бўлса, бу катта саволга арзигулик тасарруфдир. Чунки бундай тартибсизлик, ваъдага вафо қилмаслик, ўзи билан ҳамкорлик қилаётган кишиларнинг ҳам қадрини билмаслик, вақтининг эҳтиромини қилмаслик ва яна бошқа ҳолатлар жуда катта иллатлардан ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам динимизда ваъдага вафо қилиш доимий равишда таъкидлаб келинган. Ваъдага вафо қилмаслик эса, энг ёмон ахлоқ сифатида қораланган. Ҳадисларда: «Берилган ваъда қарздир», дейилади. Қарзни узишга қандай ҳаракат қилинса, берилган ваъдани адо этишга ҳам худди шундай ҳаракат этиш лозим бўлади.
Берилган ваъдани адо қилмаслик эса мунофиқларнинг сифатидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мунофиқларнинг белгиларини айтаётганларида: «Қа-чонки ваъда берса, ваъдасига хилоф қилади», деганлар. Шунинг учун каттами, кичикми, эркакми, аёлми–бундай нарсаларга алоҳида эътибор билан қараши керак. Берилган ваъдани ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилиши керак. Белгиланган учрашувларга кечикиб келиш ўзини беҳурмат қилиш бўлади. Қолаверса, бу ўзгаларни ҳам ҳурмат қилмаслик, уларнинг вақтини зое кетказишдир. Ва натижада ҳурмати йўқолиши, бировларнинг олдида ваъдабоз инсон сифатида қадрсиз бир ҳолга тушиб қолиши мумкин. Аллоҳ бундай ҳолдан Ўзи асрасин ҳамда ваъдага вафо этадиганлардан қилсин. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари Мен одамлар орасида аёл кишининг овози аврат деган гапларни кўп эшитаман. Шу масалага далиллар билан ойдинлик киритсангиз. давоми...

7177 20:20 / 27.04.2016
.Мубийна, сўзи исломий маънога эгами Агар шундай бўлса бу сўз нимани англатади.Мубийна, сўзи арабча сўз. quotБаён қилувчи қиз ёки аёлquot деган маънони англатади. давоми...

8086 15:57 / 26.04.2017
Ассалому алайкум Устозлар, мен таҳорат қилаётганимда ҳар доим мустаҳаб қилар эдим. Бир масалада эшитиб қолдим ҳар доим ҳам мустахаб қилиш шарт эмас экан. Қўлни давоми...

7576 06:30 / 29.08.2018
СаволШайх Ҳазратлари, Сизга икки дунё саодатини тилаб, ушбу саволни йўллайман. Маълумки тамоқ оғриганда ангина уни даволаш мақсадида пахтани спиртга теккизилиб давоми...

6643 08:40 / 27.11.2017