1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Яхши мақсадда ёлғон гапириш жоизми?

20:12 / 27.04.2016 4172 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Яхши мақсадда ёлғон гапириш жоизми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Исломда ёлғон ҳаром ва катта гуноҳ ҳисобланса ҳам ундан каттароқ зарарни қайтариш учун уч ҳолатда истисно тариқасида ёлғон ишлатишга рухсат берилган.
1. Одамлар орасини ислоҳ қилиш.
Мусулмонларнинг бир-бирлари билан уришиб юришлари жуда ҳам ёмон иш. Бу ёмон иш оқибатида инсонлар ва жамиятлар ораси бузилади. Кишиларнинг бир-бирлари билан хусуматлашишлари, уришишлари барча бало-офатларнинг бошидир. Шунинг учун бу ҳолат пайдо бўлиши билан қандоқ қилиб бўлса ҳам уни бартараф қилишга ўтмоқ зарур. Бу йўлда ҳатто ёлғон гапирилса ҳам рухсат бор. Чунки одамларнинг орасини ислоҳ қилиш учун ёлғон гапирган одам фақатгина яхшилик учун ёлғон гапиради.
2. Урушда ғалаба қилиш учун.
Душман билан бўлаётган қуролли қарама-қаршилик ҳаёт-мамот жанги бўлади. Бу жангда душман қўлидан келган барча ишларни, жумладан, ёлғонни ҳам ишга солади. Агар аскар енгилса барча уммат ва миллат душман асорати остида қолади. Шунинг учун ҳам кўпчилик манфаати йўлида душманни доғда қолдириш учун ёлғон гапиришга рухсат берилган.
3. Оиланинг аҳлигини сақлаб қолиш учун.
Ҳар бир жамиятда оиланинг аҳиллиги алоҳида аҳамият касб этади. Аҳил оилада ўсган болалар салоҳиятли фуқаро бўлиб ўсишади. Ота-онанинг жанжаллари остида ўсган болалар эса салоҳиятли фуқаро бўлишлари мумкин эмас. Шунинг учун ҳам эр-хотин орасидаги ўзаро аҳиллик жуда ҳам муҳимдир. Ана шу аҳилликни сақлаб қолиш мақсадида эр-хотин бир-бирларига яхши маънода ёлғон гап айтишларига рухсат берилган.
Ушбу истисно тариқасида рухсат берилган уч ҳолатдан бошқа ҳолларда ёлғон гапириш мумкин эмас.
Умму Кулсум бинти Уқба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бу аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган биринчи муҳожиралардан бўлган эди. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Одамлар орасини ислоҳ қилган каззоб эмас. Хайрни айтади ва хайрни етказади», деганларини эшитган экан.
«Мен у зотнинг одамлар «ёлғон» дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Илло уч нарсага; урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда ва эрнинг ўз хотинига ва хотиннинг ўз эрига гапиришида рухсат берганлар», деди у».
Тўртовлари ривоят қилган.
Абу Довуднинг лафзида:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёлғондан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Илло уч нарсани «ёлғончи ҳисобламайман» дер эдилар; одамлар орасини ислоҳ қилган одамни. У бир гапни айтса, ундан ислоҳдан бошқани ирода қилмайди. Урушда сўз сўзлаган кишини ва ўз хотинига сўз айтган эрни ҳамда ўз эрига сўз айтган хотинни», дейилган. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эрхотин қўшилгач, ғусл қилмасдан уйқуга кетиши ёки таом ейиши мумкинми Жунуб ҳолатда тирноқ олиш, қўлтиқни тозалашчиЖАВОБ Жунуб бўлган одам бир нарса ейишни давоми...

5105 18:49 / 24.04.2016
Савол Бир ўзига тўқ танишим бу йил рўзада ифторлик килмадихар йили киларди, энди жудаям танишмиз, хайрон бўлиб бир кўришганда сабабини сўрадим ва кейин гап гапга давоми...

4572 09:05 / 05.06.2018
СаволБир одам иккинчи одамга бошқа бир инсонни иккинчи одамга танитиши учун қорача ёки сариқ, озғин ёки семиз, пакана ёки новча ёки бошқа сифатлари билан давоми...

3806 09:10 / 18.09.2017
САВОЛ ndash Ўғил болалар ва эркаклар учун қизил ва сариқ рангдаги кийим кийиш макруҳми Тор шим кийишнинг ҳукмичиЖАВОБ ndash Ўғил болалар ва эркаклар умуман эркак давоми...

3752 21:31 / 27.04.2016