1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сут эмишган қизга уйланса бўладими?

21:15 / 22.04.2016 3676 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен туғилганимдан сўнг, онамнинг тоблари қочган ва бир аёл менга ўз сутидан берган, 4-5 марта эмган эканман. Тақдир тақазоси билан ўша кишининг қизларига совчи қўймоқчиман. Олдиндан раҳмат.


Жавоб: Бу мутлақо мумкин эмас. Шариатда ҳаром қилинган. У қиз сизнинг эмикдош сингингиз бўлади.

Эмизиш туфайли никоҳи ҳаром бўлган аёллар.

6. «эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз»нинг никоҳи ҳаром қилинди.

Бу жумлада эмиш орқали никоҳи ҳаром бўлган аёллар зикр қилинмоқда. Ояти каримада фақат икки тоифа – эмиш туфайли аслга айланганлар, яъни – она бўлганлар ва уларнинг шохобчалари бўлмиш эмикдош опа-сингилларгина зикр қилинмоқда.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса бу борада: «Насаб жиҳатидан (никоҳи) ҳаром бўлганлар эмиш жиҳатидан ҳам ҳаром бўладилар», – деганлар. Яъни насаб жиҳатидан қайси тоифадаги аёлларга никоҳланиш ҳаром бўлса, сут қардошлик туфайли ҳам ўша тоифаларнинг никоҳи ҳаром бўлади.

Бундай ҳукмлар остига кирадиган эмишнинг шарти шуки, икки ёшдан кичик бўлган гўдакнинг қорнига ўз онасидан бошқа бир аёлнинг сути етиб бориши керак. Ана ўшанда у аёл боланинг онасига, эри эса отасига, болалари ака-укаси ва опа-сингилларига айланадилар. Шунингдек, бошқа қариндошлари ҳам эмган болага хеш бўладилар. Бу ҳукмнинг тўла ҳикмати Аллоҳнинг Ўзига маълум. Аммо баъзи ҳикматлари ушбу ояти карима нозил бўлганидан бир неча асрлар ўтиб, маълум бўлди. Гўдакнинг суяги ва эти она сутидан шаклланар экан. Бир онанинг сутини эмиб катта бўлган инсонларнинг физиологик хусусиятлари бир хил шаклланганлиги туфайли улар орасида никоҳ алоқаси бўлса, ўзларига ҳам, улардан бўлган болаларга ҳам катта зарар етади. Буни мусулмонлардан бошқалар энди-энди тушуниб келмоқдалар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Аниқ эсимда йўқ, лекин эсимда қолгани бир киши фарзандига дам солдиргани олиб боради, дам солган инсон унинг фарзандига .Ихлос, сурасини давоми...

6678 09:05 / 25.03.2018
Майит ювилган хонада 40 кун чироқ ёқилади, бу хонада ҳеч ким овқат емайди ва ухламайди. Шу ҳолат шариатимизда бормиБу ҳолат шариатимизда йўқ, чироқ ёқиш мутлақо йўқ. давоми...

4548 15:47 / 26.04.2016
СаволМен ҳозир Москвадаман. У ердаги масжидга жума ўқигани борганимда масжид имоми садақани ҳар кимга ҳар жойда берманглар. Кимдир олиб маст қилувчи нарсаларни давоми...

4149 14:55 / 07.08.2017
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, аёлим ислом динини қабул қилганига 2 йил бўлди. Саволим шуки, у отаонаси учун ёки қариндошлари учун намозларида дуо қилса давоми...

3407 06:10 / 06.10.2018