1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

АЁЛ КИШИНИНГ ҚОНИНИ ИККИ ЁШГА КИРМАГАН БОЛАГА ҚУЙИШ ҲАҚИДА

16:30 / 27.04.2016 2954 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АЁЛ КИШИНИНГ ҚОНИНИ ИККИ ЁШГА КИРМАГАН БОЛАГА ҚУЙИШ ҲАҚИДА
БУ ҲАРОМ ҚИЛУВЧИ ЭМИЗИШ ҲУКМИНИ ОЛАДИМИ ЁКИ ЙЎҚ.
БУ ҚОНГА ҲАҚ ОЛИШ ЖОИЗМИ ЁКИ ЙЎҚ.

Аллоҳга ҳамду сано бўлсин!
Саййидимиз Муҳаммадга саловоту дурудлар бўлсин!
Робититул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом фиқҳи академияси мажлиси ўзининг Маккаи Мукаррамада 1409 санада ражаб ойининг 13–20-кунлари (19-26 феврал, 1989 й.) бўлиб ўтган мажлисида аёл кишининг қонини икки ёшга кирмаган болага қуйиш, бу ҳаром қилувчи эмизиш ҳукмини оладими ёки олмайдими, бу қонга ҳақ олиш жоизми ёки жоиз эмаслиги ҳақидаги масалаларни кўриб чиқди.
Мажлис аъзолари томонидан олиб борилган муноқашалардан кейин бир овоздан қон қуйиш орқали махрамлик ҳосил бўлмаслиги тасдиқланди.
Қонга эваз олиш ёки бошқача қилиб айтганда қонни сотишга келганда мажлис қуйидагиларни айтишни лозим топди:
«Қонни сотиш жоиз эмас. Чунки у Қуръони Каримда ўлимтик, чўчқа гўшти билан бирга ҳаром қилинган нарсадир. Уни сотиш ва унга эваз олиш жоиз эмас.
Саҳиҳ ҳадисда: «Албатта, Аллоҳ таоло бир нарсани ҳаром қилса, унинг баҳосини ҳам ҳаром қилади», дейилган.
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қон сотишни ман қилганлар.
Албатта, бундан зарурат ҳолатлари истисно қилинади. Тиббий мақсадлар учун қонни хайрия тарзда берадиганлар бўлмаса, зарурат ман қилинган нарсаларни мубоҳ қилади, қоидасига биноан, зарур миқдордаги қонни сотиб олса бўлади. Бундай ҳолатда сотиб олганга гуноҳ бўлмайди. Гуноҳ сотганга бўлади. Агар молни ҳиба ёки мукофот сифатида берилса яхши бўлади. Бу инсоний хайрия ишни қилишга ундайди. Чунки бу хайрия иши бўлиб, савдога кирмайди».
Саййидимиз Муҳаммадга саловоту дурудлар бўлсин!
Алҳамду лиллаҳи Роббил оламийн!

РОБИТАТУЛ ОЛАМИЛ ИСЛОМИЙ ҲУЗУРИДАГИ ИСЛОМ ФИҚҲИЙ АКАДЕМИЯСИ ҚАРОРИ

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассаламу алайкум wа раҳматуллоҳ, Устоз Саволим бор эди... Тақво билан фатвони ўртасида қандай фарқ борСаволим такрор ё ноуърин берилган буълса мени давоми...

2549 20:57 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Саволларканал 4659савол юзасидан сурамохчи эдим. Имомга эргашишда, имом Аллоҳу акбарrdquo деганда, иқтидо қилувчи ҳам Аллоҳу акбар деб ўзига давоми...

2177 12:38 / 19.06.2019
СаволТаҳорат ва ғусл қилишда контакт линзалар олиб қўйиладими Умуман линза ишлатиш қоидаларини билмоқчи эдим.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Олинмайди.

3110 05:25 / 01.01.2018
Ассалому алайкум Ишим банкрот бўлиб катта қарзга кириб қолганман. Аллоҳ қодир қилганича қарзимни узмоқдаман. Йиллаб вақтлар кетади қарзимни узишга. Ёш давоми...

1800 12:41 / 30.06.2019