1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Имомга эргашиш

12:38 / 19.06.2019 2190 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! @Саволлар_канал 4659-савол юзасидан сурамохчи эдим. Имомга эргашишда, имом “Аллоҳу акбар” деганда, иқтидо қилувчи ҳам Аллоҳу акбар деб ўзига эшитилмайдиган даражада (ичида) айтган бўлса шу ўқиган намозларини қайта ўқиши керакми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳа. Чунки бунда фарз бўлган такбирни айтиш тарк қилинган бўлади. У такбир адо бўлиши учун энг ками ўзи эшитадиган даражада овоз чиқиши шарт. Дилидан ўтказиши кифоя қилмайди. Жаноза намозида эса тўрттала такбирни ҳам ўзи эшитадиган қилиб айтиши шарт. Валлоҳу аълам!

Мавзуга оид мақолалар
Чақалоққа айтиладиган азоннинг ҳикмати, тартиби, йўлйўриқлари ҳақида маълумот берсангиз.Янги туғилган гўдак фарзанднинг ўнг қулоғига намозда айтиладиган азонни давоми...

4107 15:01 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум Азиз устозлар агар эр ўз хотинига у бу нарсалар учун нафақа берса, хотини эса уларни йиғиб ўз отаонасига ёрдам сифатида берса бўладими давоми...

4027 09:25 / 24.02.2018
Ҳозирги кунда олий ўқув юртига кириш қийин. Шунинг учун, пул билан киришга қандай қарайсиз Шу орқали топиладиган пулгачиЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Бу давоми...

2587 21:12 / 25.04.2016
Қўшнимизнинг эри Россияга ишлагани кетган, тўйларига бир йил ҳам тўлмаган ёш келин ҳовлида ёлғиз қолди. Гапсўз бўлишидан қўрққан қайнота ўн бешга кирган кенжа давоми...

6879 15:43 / 24.04.2016
Аудиолар

121479 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42977 14:35 / 11.08.2021