1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

аёл киши ҳайз вақтида ўқий олмаган намозлари қазосини ўқиб бериши фарз

16:24 / 27.04.2016 2768 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Саволимиз шундан иборатки, аёл киши ҳайз вақтида ўқий олмаган намозлари қазосини ўқиб бериши фарзми?
Кўп манбаларда қазоси ўқилмайди, деб берилган, лекин Абдулазиз Мансур таржимасидаги Қуръони Каримнинг (2004 йил) Бақара сураси 222-оятига берилган изоҳда ҳайз пайтида ўқилмаган намознинг қазоси ўқиб берилади деб ёзилган.
Сиздан шу масалага ойдинлик киритиб беришингизни илтимос қилиб қоламиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Саволингизга «Мухтасари Виқоя» матни ва унинг шарҳи ила жавоб бераман.
«Ҳайз намоз ва рўзани ман қилади.
Рўза қазо қилинади, намоз қазо қилинмайди».
Муоза розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.
«У киши айтадики, Оиша розияллоҳу анҳодан:
«Нимага ҳайз кўрган аёл рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди?» деб сўрадим.
«Нима, сен Ҳарурийямисан?!» деди.
«Мен Ҳарурийя эмасман, лекин сўраяпман», дедим.
«Ўша нарса бизда ҳам бўлар эди. Бас, рўзанинг қазосини тутишга амр қилинар эдик, намознинг қазосини ўқишга амр қилинмас эдик», деди». Бешовлари ривоят қилишган.
Рўза йилда бир марта фарз бўлади. Ҳайз кўрган аёл маълум кунларнинггина рўзасини қазо қилади. Шунинг учун рўза савобидан маҳрум бўлмаслиги юзасидан унинг қазосини тутади.
Намоз эса ҳар куни беш марта фарз, ҳайз кунларида қолдирилган намоз сони кўпайиб кетади. Бунинг устига аёл киши ҳар ойда ҳайз кўради. Бу ҳар ойда такрор машаққат дегани. Шунинг учун, ҳайз кўрган аёлдан намозни қазо қилиш талаб қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол.Ассалому алайкум, дейилганда .Валейкум Салом, ёки .Валейкум, ва шунга ўхшаш сўзлар билан алик олинса, шунда алик олгувчи ГУНОҲКОР бўлиб қоладими ёки жавоби давоми...

3553 20:25 / 14.04.2017
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Сизга қуйидаги саволларни бермоқчи эдим1.Дуо мустажоб бўлиш шартларидан бири таомни ҳалоллаш деган жумлаларни ўқиганман. давоми...

3305 20:15 / 27.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум Тафсир китобини таҳоратсиз ўқиш дурустми Жавоб учун олдиндан раҳмат ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Машҳур ҳанафий фиқҳ китобларидан давоми...

2883 16:36 / 27.04.2016
САВОЛ Эркак киши намоз ўқиётганида кийими қандай бўлиши керак Шунингдек, ёш ўғил болаларнинг либослари ҳақида ҳам маълумот берсангиз. Жумладан ёз давоми...

7991 20:10 / 27.04.2016