1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Турмуш қурганимга 7 йилдан ошди, фарзанд кўрмадик.

20:02 / 26.04.2016 2954 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум. Турмуш қурганимга 7 йилдан ошди, фарзанд кўрмадик. Шу йил турмуш ўртоғим билан фарзанд сақлаб оляпмиз. Мусулмон мамлакатларидан фарзанд келтириш жуда мушкул экан. Гватемала мамлакатидан битта фарзанд олмоқчимиз. Шунга сизнинг муносабатингизни билмоқчи эдим.
Яна бир савол: бола сақлаб олиш ҳақида исломий китоблар борми? Қаердан топсам бўлади? Олдиндан ташаккур.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бола сақлаб олишнинг асосий шарти, бола меники, демасликдир. Болани боқиб олганини очиқ айтиш керак.
Бола балоғатга етганда, унга шариат кўрсатганича муносабатга ўтилади. Яъни, бола номаҳрам бўлади. У меросхўр бўла олмайди.
Етим болаларни боқиб катта қилиш ўта савобли иш. Минг афсуслар бўлсинки, сиз ҳам бошқа савол берувчилар каби кимлигингизни айтмагансиз. Бу биз учун сизга тўлиқ жавоб беришни қийинлаштиради. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Устозлар, мен хоразмданман. 2014 йилда уйланганман, ўшанда намоз ўқийдиган қизга уйланишни ният қилган эдим, лекин биз томонларда намоз ўқийдиган давоми...

2311 07:47 / 15.10.2018
Муҳтарам шайх ҳазратлари, Сизга бўлган чуқур эҳтиромимни ва Аллоҳ йўлидаги самимий муҳаббатимни қабул қилгайсиз.Ҳурматли устоз, рухсат берсангиз, менинг ҳам давоми...

3078 21:11 / 24.04.2016
САВОЛ Аллоҳ илмингизга янада барака берсин. Биз Украинада савдо билан шуғулланамиз, у ерда .Аҳбош, деган фирқа бор. Улар бозорларга кириб, ўзбекларни ўзини йўлига давоми...

3097 20:48 / 25.04.2016
Баъзи исмлар худонинг исмига тўғри келиб қолади. Масалан Азиз. Бундай исмларни қўйиш мумкинмиБу саволда ҳам ана шундай жоҳиллик бор, билимсизлик бор, давоми...

7352 21:27 / 27.04.2016