1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Жинисий тарбия

19:59 / 26.04.2016 3884 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Афсуски, ҳозирги ўспирин ва ёшлар Исломга зид бўлган жинсий одоб-ахлоқни тарғиб қилувчи филм, телесериал, телекўрсатув, мусиқа, видеоклип, журнал, интернет ва ҳоказолар таъсири остида шаклланишяпти. Албатта биз мусулмон ота-оналар фарзандларимизни бундай хил таъсирдан имкон борича чеклашимиз ва асрашимиз шарт. Лекин фарзандларимиз жамиятга (кўча, мактаб ва ҳ.з) кириб борганда бу таъсир остига мактабдошлар ёки дўстлар орқали тушишлари мумкин. Яъни айтмоқчиманки ҳозирги глобал асримизда бу каби «пропаганда» ҳамма ерда бор ва ота-оналар буни контрол қила олиши ниҳоятда мушкул. Шундан келиб чиққан ҳолда биз бундай таъсирнинг олдини олиб фарзандларимизга жинсий одоб ва ахлоқ масалаларига оид исломий таълим ва тарбияни беришимиз зарурми? Зарур бўлса ўзимиз бевоситами ёки билвоситами (масалани исломий китоблар, устозлар орқали) ва фарзандларимизнинг неча ёшидан бошлаб, қандай усул ва тартибда беришимиз керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Динимизда жинсий тарбияни болалар жуда ёшлигидан бошлаш тавсия қилинган. Болаларнинг ётоқларини алоҳида қилишни тавсия қилувчи ҳадислар бор. Шу йўл билан уларнинг жинсий майлларининг эрта бузилиши олди олинади. Кейин қиз ва ўғил болаларни алоҳида ўйнатиш ва ўқитиш, аврат масаласини англатиш ва тақво каби омиллар тушунтириб борилади. Шу тарийқа сиз айтган нарсаларни кўришни йўққа чиқарувчи маънавий тўсиқ пайдо қилинади.
Вояга етганларга эса, китоблар орқали бу масала тушунтирилади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Фарзанд туғилиб чақалоқлигида тўғрук хонада ўлса, кейин унга чиройли исм бериб кўмилса шу фарзанд отаонасини жанатни эшигини олдида кутиши давоми...

2452 10:14 / 05.12.2018
Ассалому алайкум Ҳурматли Зикр аҳли, излаш хизматидан фойдаландим жавоб чиқмади. Алҳамдилуллаҳ намозни ўқишни бошлаб секинсекинлик билан барча қоидаларини давоми...

2396 10:18 / 09.12.2018
СаволАссалому алайкум Мeн авваллари намоз ўқиётганимда, масалан пeшин намозини ўқиётганимда агар намозим бузилса, намоз вақти чиқиб кeтмаган бўлсада билмасдан шу давоми...

5295 14:51 / 04.04.2017
Номаи аъмол неча ёшдан ёзилишни бошлайди ва фарзандларининг гуноҳларига отаоналар ҳам шерикмиларНомаи аъмол ёзишда ёш белги эмас, балки балоғатга етганлик давоми...

2991 14:49 / 26.04.2016