1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ҲОМИЛАНИ ОЛДИРИШ ҲАҚИДА

18:45 / 26.04.2016 11401 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Аборт қилишни гуноҳ санаймиз. Спирал қўйишликни ҳаром деб эшитдим. Шариат нуқтаи-назаридан жавоб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Саволингизда келган маъно айнан бу масаладаги шариат ҳукмининг хулосасидир.
Ҳомилани олдириб ташлаш, бировнинг жонига суиқасд қилишдир. Агар олиб ташланмаса, у ҳам тўлақонли инсон бўлар эди. Шунинг учун, ҳомилани олдириб ташлашга шариатда рухсат йўқ.
Аёлларнинг ҳомилани ман қилувчи воситаларни ишлатишлари ҳам ўзларидаги бола кўриш қобилиятини йўққа чиқаришдир. Одатда, бола кўпайса боқа олмай қийналаман, болани тарбиялаш оғир, у билан машғул бўлиб ўйин-кулгидан қоламан каби баҳоналар ила фарзанд кўришдан қочилади. Бу ҳам гуноҳ ҳисобланади.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз», деган.
У зот бошқа бир оятда яна:
«Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир», деган.
Жоҳилият даврида арабларда фақирлик ва очликдан қўрқиб фарзандни тириклай кўмиб юбориш одати бор эди. Ҳозирги замон жоҳилиятида ҳам очлик ёки кўп сарф-харажатдан қочиб фарзандни туғмаслик, битта ёки иккитадан орттирмаслик одати кенг тарқалган. Бу, аввало, эътиқод бузуқлигига бориб тақалади. Аллоҳга иймони йўқ ёки бузуқ ақидадаги, Аллоҳ ҳаммага ризқ беришга қодирлигини инкор этадиган одамгина фақирликдан қўрқиб, ўз болаларини ўлдириши,яъни туғилишни тўхтатиши мумкин.
«Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир».
Катта гуноҳдир. Аллоҳнинг розиқ эканлигига иймон келтирмасликдир.
Бугунги куннинг мусулмон уламолари, онанинг ҳаёти хавф остида қолганда ва ҳомилага жон кирмасдан олдин уни олдириш мумкинлигини таъкидлайдилар. Шунингдек, онанинг ҳаёти хавф остида қолганда ҳомилани ман қилувчи воситаларни ишлатишга рухсат бор, дейдилар. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен туғилганимдан сўнг, онамнинг тоблари қочган ва бир аёл менга ўз сутидан берган, 45 марта эмган эканман. Тақдир давоми...

3684 21:15 / 22.04.2016
Савол Ассаламу алайкум устоз Жума намозида 2 ракъат фарздан олдинги 4 ракъат суннатнинг ҳужжати ҳақида сўрамоқчи эдим. Изланиб кўриб имом Табаронийдан ҳазрат Али давоми...

5288 21:35 / 25.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх жаноблариЯқинда бир намозхон эчки терисидан қилинган махси кийиб юрганимни кўриб, бу махси таҳорат ушламайди, бу ҳақда фатво чиққан давоми...

3312 16:35 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Бир танишим чел элдан техника олиб келиб сотади. Шу танишимни бир мижози олдиндан заклад бериб техникага заказ берган. Чел элга хам заказ давоми...

3770 08:05 / 30.07.2018