1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Агар аёл жарроҳлик йўли билан фарзанд кўрган ва бунинг натижасида хайз

14:51 / 26.04.2016 3099 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар аёл жарроҳлик йўли билан фарзанд кўрган ва бунинг натижасида хайз кўриш муддати 1 кун бўлиб қолган бўлса (китобларда камида 3 кун бўлиши айтилган), қолган икки кун хам ҳайз ҳисобланадими? Ёки намоз ўқийверса бўладими?

"Ҳайзнинг энг ози 3 кундур" деган ҳукм, қавл ханафий мазҳабига оид. Ханафий мазҳабининг уламолари "ҳайзнинг энг ози 3 кун бўлади" деган ҳукмни далил, ҳужжатлар асосида қабул қилишган. Лекин бошқа 3 мазҳаб моликий мазҳаби, ханбалий мазҳаби, шофеъи мазҳабларида "ҳайзнинг энг ози 1 кундир" дейилган. Шу билан бирга саволда келганидек хайзнинг одатга айланиб қолган муддати ўзгариш ҳолатлари ҳам бўлади. Буни фуқохоларимиз "муддатни бир ҳажмдан иккинчи ҳажмга кўчиб ўтиши" деган маънода. Ана шу "интиқолул мудда" ҳайз муддатини кўчишида демак 3 кундан оз бўлиб қолиши муддатларини ҳам ханафий мазҳабида ҳам олишган экан. Шу маънода бу савол бераётган, берилаётган саволдаги ҳолатга жавобимиз шу бўладики, ўша бир кунлиги аниқ бўладиган бўлса, ундан кейин ҳкч бир ҳайзнинг аломати сезилмасдан ҳудди "туҳур" поклик вақтидаги ҳолат, мунтазам равишда такрорланиб турган бўлса, ўша бир кунлик ҳайзда намозни тарк қилиб, қолганида намозни ўқийверса бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Мен кўп қўшиқ эшитаман. Қўшиқ эшитсам рўзам очилиб кетмайдими Қўшиқ эшитса бўлади, рўза очилмайди, лекин савоби камаяди деган гап эшитдим шу гап давоми...

3397 08:53 / 03.10.2019
Ассалому алайкум Қўрққанда қулоғини тортиб қўядиганла, кўз текканда базилар бази одамларга бориб силаб қўйишларини айтишади. Бу ширкми Яъни ундан шифо кутади, давоми...

4298 06:10 / 11.09.2018
Аллоҳ бизга фарзанд ато этди. Фарзанд туғилиши эрхотинга қандай вазифаларни қўядиЖАВОБ Бола туғилганидан сўнг қилиниши лозим бўлган суннат ва мустаҳаб ишларнинг давоми...

17525 18:33 / 24.04.2016
СаволМуҳтарам Мен бир китобда ўқиб қолдим. Унда ёзилишича, ҳар ойнинг 3, 5, 13, 21 ва 23 кунлари нахсrdquo кунлари деб ёзилган экан. Бу қандай кунлар Шу ҳақида сиздан давоми...

4675 09:05 / 21.11.2017