1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Танишим пул олиб, ёшларни ўқув даргоҳига киритади

21:45 / 25.04.2016 2685 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому Алайкум, Шайх ҳазратлари, бир яқин танишим пул олиб, ёшларни ўқув даргоҳига киритади. Унга бу иши ҳаром эканини қанча тушунтиришга уринмай, ҳеч иложиси бўлмади. Қандай йўл тутишни билмай қолдим?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Молиявий олди-бердиларда икки тарафнинг розилиги билан бирга муомалага қўйилган нарса ҳам ҳалол бўлиши керак. У одамнинг қилаётган иши порахўрлик доирасига киради. Бу иш эса ҳаромдир.
Пора араб тилида «ришва» деб аталиб, шаръий истилоҳда, ҳақни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага айтилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анъҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилишган.
Ушбу ҳаром ишни қилгани учун Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам икковини ҳам лаънатламоқдалар. У зотнинг лаънатлари жуда оғир жазодир. Чунки лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳдан сҳраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум. Бошқа бир ривоятда, порага воситачи бўлганни ҳам, дейилган.
Аллоҳдан Ўзи хуш кўрадиган ва рози бўладиган нарсага муваффақ қилишини сўраймиз. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Аборт қилишни гуноҳ санаймиз. Спирал қўйишликни ҳаром деб эшитдим. Шариат нуқтаиназаридан жавоб берсангиз.ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Саволингизда давоми...

11418 18:45 / 26.04.2016
Ҳайит намозига чиққанимда бир отахон .Нега бошингга дўппи киймадинг, бош кийимсиз намоз ўқисанг қабул бўлмайди,, дея менга танбеҳ бердилар. Ҳақиқатан ҳам давоми...

5227 18:40 / 24.04.2016
САВОЛ Бир киши тиш пастаси билан тишимни ювиб бўлиб, кейин мисвокни ишлатсам, бу исроф, сен исроф қилдинг, яъни тишингни ювгани кифоя қиладиган мисвок туриб, тиш давоми...

3305 19:36 / 26.04.2016
СаволАллоҳ умрингизни зиёда қилсин Бассейнда чўмилиш таҳорат ёки ғусл ўрнига ўтадими ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Ниятга боғлиқ бўлади.httpsavollar.islom.uzsavol30221

5643 06:13 / 27.07.2017