1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Уйда кучук боқса бўладими?

16:25 / 27.04.2016 11026 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Сизга бир саволим бор эди: Уйда кучук боқса бўладими? Агар бўлмаса нима учун? Кучук кийимга тегса нима қилиш керак? Кучук бор уйга фаришта кирмайди, дейишади, шу гап ростми? Агар кўп савол берган бўлсам, узр. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким чорва, ов ёки зироат итидан бошқа ит тутса, унинг ажридан ҳар куни бир қийрот ноқис бўлур», дедилар».
Термизий ва икки шайх ривоятида:«Унинг ажридан ҳар куни икки қийрот ноқис бўлур», дейилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Исломда ит боқишга учта сабаб туфайли рухсат берилган;
1. Ов учун ит боқса бўлади.
1. Экинзорларни қўриш учун, зироат ити боқса бўлади.
1. Қўй ва бошқа ҳайвонларни қўриш учун чорва ити боқса бўлади.
Умиймироқ қилиб айтсак, қўриқчи итларни боқса бўлади.
Ҳозирги пайтларда баъзи из қувиш ёки нарсаларни ҳидлаб билиш учун ишлатилаётган итлар ҳам қўриқчилик учун ушлаб туриладиган итлар қаторига киради.
Бошқа мақсадларга ит ушлаб туриш шариатга хилоф саналади. Чунки ит нажас нарса. Ялаган, ҳидлаган нарсаларини ҳам нажасга айлантиради. У нажас нарсаларни егани учун оғзида ўта заҳарли микроблар кўп бўлади.
Бунинг устига ит вақти-бемаҳал ҳуриб кишиларни безовта қилади, озор беради. Бўшалиб кетган итлар эса, кишиларни қопиб олиши, турли жароҳатларга, касалликларга ва ҳатто қутириб кетишга сабаб бўлиши мумкин.
Шу маънода турли жамиятларда тез-тез итларни қириб ташлаш ишлари ҳам олиб бориб турилиши бунинг исботидир.
Шариатда кўрсатилган мақсадлардан бошқа яна қандоқ мақсадда ит боқилишига назар солиб кўрайлик.
Ўшандай ишлардан бири ит уриштирувчи қиморбозларнинг ит боқишидир. Бу нафақат инсоният учун, балки ит учун ҳам ор, уят-номус иш эмасми?
Яна баъзи бир халқларда фарзанд қилишдан қочганларнинг ит боқиши ҳам бор. Фарзанд қилса ташвиш кўп, деб ўйлашади.
Аммо инсон ўлароқ табиатларида меҳр-шафқат кўрсатиш истаги бор. Нима қилишини билмай ит боқади. Итга фарзандга қилган муомалаларни қилишади. Ювиб-тарашади. Қучоқлаб ўпишади. Кўтариб юриб, бирга олиб ётишади. Қўйинкги, фарзандга қилиниши керак бўлган эҳтимом ва эътибордан ҳам кўпроқ нарсаларни қилишади. Ҳатто ити ўлиб қолса, дабдаба билан кўмиб, қабрига ёдгорлик ўрнатганлари ҳам бор.
Шунингдек, ўлаётиб молу-мулкини итига мерос бўлиши учун ҳужжат қолдириб кетганлари ҳам бор.
Исломда итнинг ўрнига ўз фарзандига яхши эътиборли бўлиш, баъзи сабабларга кўра фарзанд кўрмаса, етим болалардан боқиб олишга тарғиб қилинган. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Талабаларга қандай маслаҳат берасиз Улар аҳамият бериши керак бўлган нарсалар қайсилар ва уларга маънавий таъсир сифатида қандай дуоларни айтиб юришни давоми...

2657 19:59 / 26.04.2016
Ўз ҳаётимиз давомида тезтез тўй маросимларига, меҳмонга борамиз ёки кўча ва бозорларда овқатланишга тўғри келади. Ўша еяётган таомимиз халолҳаромлиги бизга давоми...

2835 21:21 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, аёлим ўрта мактабда чет тилидан дарс беради. Яқинда бир диндан илми бор дўстим аёл кишининг овози ҳам аврат ҳисобланади, деб давоми...

2000 11:59 / 13.11.2018
Ассалому алайкум Четда ишлиман, намоз ўқишга шароит йўқлиги туфайли тахорат олиб бўлгандан кейин, оёқ кийим билан кўчада намоз ўқияпман. Ташқари совуқ минусда давоми...

3443 09:26 / 19.02.2019