1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бировга фотиҳа қилинган қиз

20:49 / 25.04.2016 3412 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассаламу алайкум шайх ҳазратлари!

Саволим шундан иборатки, мен бир қизни Аллоҳ учун суйдим. Унинг уйига совчи юбормоқчи бўлдим, кейин билсам, уни ўзга бировга фотиҳа қилиб қўйишганини эшитдим. Шундан бери ҳар намозимда, у қизни жуфти ҳалолим бўлишини Аллоҳдан сўрайман, фотиҳа қилиш никоҳланиш эмаску! Аллоҳдан у қизни жуфти ҳалолим бўлишини сўрашим ва шунга ҳаракат қилишим тўғри саналадими?

Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Намознинг ичидаги дуода одамлардан сўрайдиган нарсаларни тилаб дуо қилса, жоиз эмас. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад келтирган ривоятда: «Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбиҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», деганлар».

Бизда Пайғамбар алайҳиссаломга саловотдан кейин «Аллоҳуммағфирлии» деб бошланадиган машҳур дуони ўқиш одатга айланган.

«Аллоҳим! Менга фалон нарсани ризқ қилиб бергин!» «Фистончини хотин қилиб бергин», каби дуолар ҳаромдир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ўз биродари совчилиги устига, то ундан олдинги совчи тарк қилгунча ёки унга изн бергунча совчи қўймас», дедилар». 

Бешовлари ривоят қилишган.

Биров совчи қўйиб турган жойга унинг устидан совчи қўйиш ҳаромдир. Фақат биринчи совчи қўйган одам келиша олмай совчиликни тарк қилганидан сўнг ёки унинг ўзидан изн олгандан сўнггина совчи қўйиш мумкин.

Чунки бировнинг совчилиги устига совчилик қилиш биринчи совчининг ҳаққига тажовуз қилишдир.

Бу иш туфайли кишилар ўртасида низо, хусумат, адоват ва уруш-жанжаллар чиқади.

Шу билан бирга, бирданига бир неча киши совчи қўйган, иш пишмай турган бўлиши мумкин. Улардан ҳеч бири билан жиддий муомала қилинмай иккиланиш ва маслаҳат ҳолати бўлиши мумкин.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жумъа куни имомга қуйидаги савол берилди .Агар саҳарлик пайти ухлаб қолинса, рўзани тутиш тартиби қандай бўлади, Имом жавоб бердики .Агар қуёш чиққан бўлса, шу куни давоми...

21430 16:01 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Бeморлик сабаб оёғимни намозда айтилгандeк қилиб ўтира олмайман. Ўзимга қулай ҳолатда ўтириб ўқисам жоизми Фарз намозга, масалан аср 4 ракат давоми...

4540 08:05 / 12.07.2018
СаволШайх Ҳазратлари, Абдулқосим исми тўғримиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНотўғри.

3611 02:10 / 20.11.2017
СаволАссалому алайкум Мeн насиб бўлса Тошкeнтга ОТМ га ҳужжат топширгани бораман. Ўзим рўзадорман. Самарқанддан Тошкeнтга борганим туфайли ўша бир кун рўза давоми...

3613 14:00 / 03.11.2017