1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Саҳарликка ухлаб қолган киши нима қилади?

16:01 / 24.04.2016 21421 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жумъа куни имомга қуйидаги савол берилди: «Агар саҳарлик пайти ухлаб қолинса, рўзани тутиш тартиби қандай бўлади?» Имом жавоб бердики: «Агар қуёш чиққан бўлса, шу куни рўза тутмайди ва бошқа пайтда қазо қилиб тутади». 

Ушбу жавоб тўғрими? Агар саҳарликда ухлаб қолса-ю, аммо, Бомдод пайти ўтмаган бўлса, бу ҳолатда рўзани тутиш тартиби қандай бўлади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Мазкур жавоб мутлақо нотўғри. Саҳарликда ухлаб қолган одам қачон уйғонишидан қатъиназар рўзани ният қилиб тутаверади. Ҳеч қандай шубҳа бўлмайди. Фақат, ўйғонгач, бирор нарса еб қўймаслиги керак. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволЁш болалар қўғирчоқ ўйнашса бўладими Қизимга уйдагилар одам шаклидаги қўғирчоқларни олиб келишибди. Мен қизим бундай нарсаларни ўйнамайдиrdquo дедим. давоми...

4010 23:55 / 24.01.2018
Ассалому алайкум Яқинда ижтимоий тармоқларда бир видео жуда кўп жойланди, унда бир аёл Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, уларни оилаларига давоми...

2086 13:05 / 09.07.2019
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аллоҳ бизни ҳам илмимизни Сизникичалик зиёда қилсин, Сизга бўлса узоқ умр ва яна ҳам мартабангиз улуғ бўлсин давоми...

4329 21:08 / 22.04.2016
Савол Ассалому алайкум Шайх хазратлари Аллоҳ Сизни халқимиз учун соғ ва саломат қилсин Сиз каби уламоларимиз сафи янада кенгайишини Аллоҳдан сўраб коламан давоми...

3015 20:57 / 24.04.2016