1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Нима учун эҳром ва кафан оқ рангда бўлади?

21:10 / 24.04.2016 4377 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз шуни кўп кузатамизки, ҳажга борган кишиларнинг эҳроми ва вафот этган кишиларнинг кафани ҳам оқ рангда бўлади. Савол шундай: нега кафан ва эҳром оқ рангда?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бу ерда оқ матонинг афзаллиги ҳақида гап кетяпти, холос. Ҳажга боргандаги эҳром ёки бир мўмин-мусулмон инсон вафот этганида уни кафанлашдаги кафанлик оқ бўлиши фарз ҳам эмас, вожиб ҳам эмас. Бошқа рангдаги матолардан эҳром ёки кафан қилиш жоиз. Баъзилар шундай қилади ҳам. Мисол учун, Доғистондаги Шофеъий мазҳабидаги диндош биродарларимиз ўлганларни яшил рангли матода кафанлашади ва «аҳли жаннатнинг кийими яшил рангда бўлади, шунинг умидида биз ўлганларимизни яшил матога кафанлаймиз» деган фикрни олға суришади.

Шунингдек, ҳаж ёки умрага борган одам оқ рангдан бошқа рангдаги матодан эҳром боғлаши жоиз, лекин оқ бўлиши афзал ҳисобланади. Бу маъно Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида келган. 

«Сунан» эгалари Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кийимларингизнинг хайрлиси оқдир. Бас, ўликларингизни унга кафанланглар ва тирикларингизга кийгазинглар», – деганлар».

Шунинг учун, афзалини қилиш маъносида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур ҳадисларига амал қилиш учун оқ рангли матодан эҳром қилинади ва вафот этган мўмин-мусулмонларни оқ рангли матога кафанланади. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМен ИншаАллоҳ шифокор бўлмоқчиман. Гиппократ қасамини ичса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМусулмонларнинг ўзларининг қасамлари бор.

6699 09:05 / 16.11.2017
Савол Муайян спорт клубига мухлислик қилиш ва уларни қўллашнинг диндаги ҳукми нимаЖавоб Яхши спорт турларида ишқибозлик қилишнинг ёмон томони йўқ. Фақат бунда давоми...

3278 21:09 / 22.04.2016
Ассалому алайкум Агар бир балоғатга етмаган ёш болани ўлим ҳолатидан, яъни поезд тагиданми ёки сув ичиданми қутқариш мумкин, лекин қутқарса ўзи ўлишини билиб у давоми...

2621 10:24 / 06.03.2019
СаволХурматли хазрат саволим офтобди исиган сувдан фойдаланиш хақида, бизнинг масжидда бочка ва обдасталарга сувни қуйиб, кун тегадиган жойда қўйиб иситишади ва давоми...

5517 08:10 / 14.01.2018