1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Спорт клубларига мухлислик қилиш

21:09 / 22.04.2016 3270 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Муайян спорт клубига мухлислик қилиш ва уларни қўллашнинг диндаги ҳукми нима?


Жавоб: Яхши спорт турларида ишқибозлик қилишнинг ёмон томони йўқ. Фақат бунда мухлисликнинг табиий чегарасидан ўтиб кетмасдан, рақиб томон ва мухлисларини ҳақоратлаш, тан жароҳати етказиш каби таассубона ишларга йўл қўймасдан қўллаб-қувватлаш шарт этилади.

Бу савол ушбу ўйинларни кўришнинг ҳукмини билишни ҳам тақозо қилади. Футбол, волейбол, хоккей каби номашруъ кўриниши йўқ спорт турларини томоша қилишнинг зарари йўқдир. Фақат бунинг учун вақтни зоеъ қилмаслик шарт. Чунки бу ўйинларнинг томоша қилгувчига фойдаси йўқ, балки ундан манфаатни мазкур спорт турлари билан машғуллар кўришади. Мазкур спорт турлари билан шуғулланадиганларнинг топганлари ҳалолдир. Чунки улар ҳақни пешона терлари эвазига топишмоқда. Мусобақаларда томошабинлар ўртасида бирор жамоа ютишига нарса тикилса, қимор сифатида бу шаръан ҳаромдир. Аммо мусобақалардан мақсад беллашувнинг ўзи бўлса, зарари йўқдир. Муҳими, спортдан мақсад фақат томошабинлик бўлиб қолмаслиги керак. Балки спорт билан инсоннинг ўзи шуғулланиши муҳим. Чунки спорт у билан шуғулланганга фойдали, томошабинга эмас (Аллоҳ билувчидир). 


 Мубашшир АҲМАД тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Устозлар, аёлнинг аёлдаги аврати киндикдан тиззагача экан. Саволим шундан иборатки, агар бир аёл бошқа аёлнинг авратига қараса гунох ёки зино давоми...

3355 08:19 / 11.01.2019
САВОЛ Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари Менинг саволим шуки, қиёмат кунининг аломатлари ҳақида сурамоқчи эдим. Имконингиз бўлса шу ҳақда маълумот берсангиз.ЖАВОБ давоми...

3780 20:50 / 25.04.2016
Биз оиламиз билан ҳар жума куни кичик хатм қиламиз. Яъни Қуръондан айрим сураларни ўқиймиз. Бу тўғрими Ва .кичик хатм, деган тушунча бормиБу тушунча бор, quotхатми давоми...

4526 21:33 / 27.04.2016
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугунги эркакларнинг ўз аёлларини рашк қилмаслиги касали кўп учрайди. Рашк масаласида мақолалар ўқиб қуйидаги давоми...

3592 16:27 / 27.04.2016