1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Дўзахда абадий қолиш масаласи

21:09 / 24.04.2016 3730 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум! Калима келтирган мусулмон одам бу дунёда гуноҳлар қилиб ўтса (масалан, кўпчилик зино, ичкиликбозлик ва кичик гуноҳлар қилиб ўтишади), аммо Аллоҳга иймон келтирган ва охиратга ишонган бўлса, абадий дўзахда қолиши мумкинми ёки қилган гуноҳларига дўзахда жазо олиб, сўнг барибир жаннатга ўтадими? Илтимос, шу ҳақда аниқроқ тушунтириб беринг. Раҳмат!

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Дўзахда абадий қолиш мўмин-мусулмонлардан бошқалар учундир. Мўмин-мусулмонлардан гуноҳ­кор бўлганлари қилган гуноҳига яраша дўзахда қолганидан кейин жаннатга чиқариладилар.

Бу ҳақда «Ақийдатут-Таҳовия»да қуйидагилар айтилган:

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабийра аҳллари, агар муваҳҳид – тавҳидга ишонган ҳолда ўлсалар, гарчи тавба қилувчи бўлмасалар ҳам, Аллоҳга У зотни таниган ҳолларида рўбару бўлганларидан ке­йин, дўзахда бардавом қолмаслар. Улар Аллоҳнинг хоҳиши ва ҳукмидадирлар. Агар хоҳласа, уларни мағфират қилади ва Ўз фазли ила афв этади.

Аллоҳ таоло Ўз китобида:

«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирадир» («Нисо» сураси, 48-оят), деган. Агар хоҳласа, уларни Ўз адли ила азоблайди. Сўнгра уларни Ўз раҳмати, аҳли тоатнинг шафоати ила у ердан чиқаради. Кейин эса жаннатига юборади. Бу, Аллоҳ таоло Ўз аҳли маърифатини дўст тутгани учундир. Уларни икки дунёда Ўзини инкор қилувчилар, Унинг ҳидоятидан ноумид бўлганлар ва дўстлигига сазовор бўлмаганларга ўхшатмагани учундир. Аллоҳим, эй Ислом ва Унинг аҳли дўсти, бизни Исломда собит қил, токи сенга у билан рўбарў бўлайлик». Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх жаноблариЯқинда бир намозхон эчки терисидан қилинган махси кийиб юрганимни кўриб, бу махси таҳорат ушламайди, бу ҳақда фатво чиққан давоми...

3310 16:35 / 27.04.2016
САВОЛ Обҳаво маълумотини эшитса ва бошқаларга уни етказса, гуноҳ бўладимиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ҳеч нарса бўлмайди. Обҳаво маълумоти ғайбнинг хабари давоми...

3001 20:11 / 27.04.2016
Устоз, мўмин киши ҳасад нималигини билади, лекин шундай холлар бўладики мўмин мўминга ўзи истмаган ҳолда ҳасад қилади экан. Бу бўлиши мумкинми Шундай ҳолларда давоми...

2531 15:01 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли илм аҳллари, Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин, илмсизларга илм берсин. Менда олдин турли хилдаги маиший техникаларни тамирлайдиган давоми...

2585 06:30 / 03.09.2018