1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ишораи саббобанинг суннат эканига далил борми?

21:07 / 24.04.2016 4498 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. 

Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига далил-ҳужжатлар борми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Ишораи саббоба» деб ташаҳҳуддаги «ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу» жумласининг «лаа илааҳа» деган жойида ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғини юқорига кўтаришга айтилади. 

Кўрсаткич бармоқ араб тилида «саббоба» дейилади. Мазкур ишора ушбу бармоқ билан бажарилгани учун «ишораи саббоба» деб номланган.

Ишораи саббоба кўпчилик уламоларнинг наздида суннат ҳисобланади. Чунки, буни Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганлар. 

Ҳанафий уламолардан кўзга кўринганлари – Ибн Ҳумом, Мулла Али Қорий каби алломалар ҳам ишораи саббобани қилиш зарурлиги тўғрисида ҳужжат-далилларни келтирганлар. Лекин баъзи бир ҳанафий олимлар: «Ишораи саббоба қилинмайди», деганлар ва буни китобларда ёзиб қолдирганлар. 

Баъзи уламолар «ишораи саббоба қилинмайди» деганларни қаттиқ танқид ҳам қилишган. 

Ишораи саббобанинг суннатлигига Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган бир неча саҳиҳ ҳадислар далил бўлади. 

Жумладан, имом Муслим, имом Термизий, Абу Довуд ва Насаий қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташаҳҳудда ишораи саббоба қилишлари очиқ-ойдин келган. Бу маънода бир қанча ҳадислар бор. 

Бизнинг диёримизда ҳозирги берилган саволдаги каби икки хил муносабат ўрнашиб қолган. 

Баъзи бир кишилар ишораи саббобани қилишга, баъзилар эса қилмасликка одатланишган. Ораларида тушунмовчилик, бир-бирлари билан тортишув, жанжал, кимники тўғри, кимники нотўғри эканлигини баҳс қилиш кўпайган. Мана шу савол ҳам фикримизнинг далилидир. Бу саволни деярли ҳар жамоада, ҳар сафар сўроқ-савол бўлганда берилаверади. 

Биз бу масалага алоҳида ёндошиб, кишиларимизнинг далил-ҳужжат суриштириш имконлари ёки бошқа ҳолатлари чегаралангани эътиборидан, қуйидаги тавсияни қиламиз:

Кимга намоз ўқишни таълим берган устози ишораи саббобани ўргатган бўлса, ўргангандек қилсин ва ишораи саббоба қилмаётганлар билан талашиб тортишмасин, уриш-жанжал қилмасин. 

Ким намозни ўрганаётган пайтида устози унга ишораи саббобани таълим бермаган бўлса, у қилмасин, аммо ўша ишорани қилаётганлар билан талашиб-тортишмасин, жанжал қилмасин.

Лекин, ҳужжат-далилга келганда, аввал айтиб ўтганимиздек, ишораи саббоба қилиш бир неча ҳадисларда келган, бошқа мазҳаб аҳлларида бу нарса машҳур. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол21 ёшли боланинг сочида оқ сочлар жуда кўпайиб кетган, қорага бўяса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бўлмайди. httpsavollar.islom.uzsavol15009

5090 15:59 / 20.07.2017
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, сизлардан анча хурсанд бўляпмиз бизни қийнаетган саволларга анчагина жавоб оляпмиз, бунинг учун сизлардан Аллоҳ рози давоми...

6309 09:25 / 05.05.2018
САВОЛ Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари, бизнинг саволимиз қуйидагича Биз яшаб турган жойдан 2025 км. масофада чўл қумлари бор. давоми...

4054 20:11 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Никоҳ қуришда суриштирмай, ман аёлимни ўз фамилиямга ўтказган эдим. Кейин танишлардан бу яхши эмас, саволжавоб у дунёда насаб бўйича бўлади давоми...

2356 08:40 / 22.12.2018